

Дастлабки учрашувдаги жанговар дурангдан (3:3) сўнг, испан жамоаси ўз майдонида рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмади. Учрашувнинг асосий қаҳрамони ажойиб хет-трик қайд этган ҳужумчи Александр Сёрлот бўлди, яна бир гол Жонни Кардозо ҳисобига ёзилди.
"Атлетико" М — "Брюгге" 4:1
Голлар: Сёрлот 23, Кардозо 48, Сёрлот 76, Сёрлот 87 — Ордоньес 37.
"Атлетико": Облак, Льоренте, Пубиль, Ганцко, Руджери, Коке, Симеоне, Кардозо, Альварес, Сёрлот, Баэна.
"Брюгге": Миньоле, Саббе, Ордоньес, Мехеле, Сейс, Дзолис, Ванакен, Ветлесен, Станкович, Трезольди, Форбш.
Мадрид клуби мусобақанинг кейинги босқичига дадил қадам ташлади, энди уларнинг 1/8 финалдаги рақиби Англиянинг "Ливерпуль" ёки "Тоттенхэм Хотспур" жамоаларидан бири бўлади. Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг ҳал қилувчи финал баҳси 2026 йилнинг 30 май куни Будапештдаги "Пушкаш Арена" стадионида бўлиб ўтади.



