

Ўзбекистон Суперкубоги нафақат майдондаги кураш, балки мухлислар қизиқиши билан ҳам доимо эътибор марказида бўлиб келган. Турнир тарихида энг кўп томошабин йиғилган ўйин 2019 йилда қайд этилган.
Ўшанда Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтган баҳсда "Локомотив" (Тошкент) ва ОКМК (Олмалиқ) жамоалари ўзаро куч синашган. Ушбу учрашувни трибуналардан 18 171 нафар томошабин кузатгани Суперкубок тарихидаги энг юқори кўрсаткич сифатида қайд этилган.
Орадан бир неча йил ўтган бўлса-да, ушбу рекорд ҳозиргача сақланиб турибди. Ўйин водийда ўтаётганини ҳисобга олганда "Бобур Арена"да кўплаб ишиқбозлар ташрифи кутилмоқда.



