

"Голлар доимо куч берган, биз эса бу кучни рақибларга беряпмиз. Ёмон голлар. Ўйинни асабий бошладик, тўпни осонликча йўқотдик ва кейинчалик ўйинга киришдик. Бу ҳолатлар биз билан тез-тез содир бўляпти. Айниқса сўнгги ҳафталарда биз жуда осон голлар ўтказиб юборяпмиз. Трибунадагиларнинг жаҳлини ўзимиз чиқаряпмиз.
Бор жавобгарлик менинг бўйнимда. Бугун биз бошқачароқ ўйнадик: ҳимоя чизиғини ортга сурдик ва 4-4-2 схемасида ўйнадик. Бироқ негадир жуда бўшашиб қолдик. Иккита жарима майдончаси ичидаги ҳолатлар икки хил - улар голлар уришди. Ндиай ижрони қойилмақом тарзда амалга оширди. Биринчи бўлимда бизда кўплаб вазиятлар юзага келди.
ЕЧЛдан атиги 1 очко ортдамиз. Бу клуб билан танишишда давом этяпман - "Челси" жуда катта клуб, ахир. Атрофимда ғала-ғовур кўп, негатив гаплар талайгина. Сўнгги 10 ўйинда 17 очко тўпладик. Ушбу давр мобайнидаги бу 4-энг яхши натижа. Термалар танаффуси бизга керак эди ва бу жуда вақтида келди", - деди Росеньор.



