"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади

Оқил Абдубарноев
21 мар 2026
Про лига иштирокчиси ҳисобланган "Яйпан" клуби ўзининг уй стадионида тайёргарлик ва таъмирлаш ишлари ҳали тўлиқ якунига етмаганлиги муносабати билан янги мавсумдаги дастлабки уй учрашувларини Қўқон шаҳридаги стадионда ўтказади.

Бу ҳақда Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев хабар берди.

Про лиганинг 1-тур тақвимига кўра, "Яйпан" ўзининг янги мавсумдаги дастлабки уй учрашувини 5 апрель куни "Металлург" жамоасига қарши ўтказади. 

Асосий майдондаги барча камчиликлар бартараф этилгач, жамоа яна ўз қадрдон стадионида мухлисларини қабул қилишни бошлайди.

Маълумот ўрнида, дастлабки тур ўйинлари 5–7 апрель кунлари бўлиб ўтади.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia