"Манчестер Юнайтед" Давид Раумни нишонга олди

Alisher Ostonov
15 мар 2026
МЮ 27 ёшли германиялик ҳимоячи Давид Раум билан шартнома имзолаш ҳақида ўйламоқда.

Бу ҳақда футбол инсайдери Экрем Конур хабар бермоқда.

Раум — "Лейпциг" сардори, чап қанот ҳимоячиси сифатида ўйнайди. 2021 йилдан бери Германия терма жамоасида ўйнамоқда.

Раум бу мавсумда клуб сафида 28 та ўйинда майдонга тушди. Футболчи 3 та гол уриб, 7 та голли узатмани амалга оширди.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: x.com/Ekremkonur