

Жамоа Туркияда олиб борилаётган йиғин доирасида Қозоғистоннинг "Алтай" жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушди.
Бугунги учрашувда асосан ёш футболчиларнинг имкониятлари баҳоланди, баҳс натижаси ҳам айнан шу жараён билан боғлиқ бўлди. Учрашув 0:2 ҳисобида рақиб фойдасига якунланди.
"Сўғдиёна": Шоҳруҳ Исоқов, Зоир Жўрабоев, Отабек Аҳадов, Дониёр Эркинов, Абдулазиз Абдурашидов, Дилшод Мисралиев, Сардор Эркинов, Сардор Ҳошимов, Абдуазим Ортиқов, Люпчо Дориев, Улуғбек Кенжаев.




