UZ

Сўнгги янгиликлар

09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  0 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  0 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  2 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  3 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  1 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  1 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  4 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  15 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  16 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  2 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  1 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  1 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0

ОЧЛ-2019. АГМК тарихий баҳсда ажойиб "камбэк"ни амалга оширди Янгиликлар

ОЧЛ-2019. АГМК тарихий баҳсда ажойиб "камбэк"ни амалга оширди

Осиё Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасидаги АГМК - "Истиқлол" учрашувидан онлайн репортажни тақдим этамиз.

Осиё Чемпионлари Лигаси-2019
Иккинчи саралаш босқич

АГМК (ЎЗБЕКИСТОН) – “Истиқлол” (Тожикистон) 4:2
12 февраль, Олмалиқ. "ОКМК" стадиони. 16:00.

Голлар: 
Дилшод Жўраев (25, Жасур Ҳасанов), Санъат Шихов (72, Жасур Ҳасанов), Жасур Ҳакимов (78, Жасур Ҳасанов), Зафар Полвонов (82, Жасур Ҳасанов) - Муҳаммаджон Рахимов (2), Жалил Кимсанов (62, Фатхуллоев)

Ҳакамлар
: Ким Донг Жин (Жанубий Корея), Лакриндис Жорж, Райан Марк Галлахер (иккиси Австралия), Дмитрий Машенцев (Қирғизистон)
Назоратчи: Жассим Муҳаммад Ал Хаил (Қатар)
Комиссар: Кемел Токабаев (Қирғизистон)

АГМК: 45.Акбар Тўраев, 4.Миржамол Қосимов (21.ҒуломҲайдар Ғуломов, 68), 5.Дилшод Жўраев, 8.Санъат Шихов, 9.Зафар Полвонов, 11.Зоҳир Пиримов (15.Жасур Ҳакимов, 68), 19.Жасур Ҳасанов, 20.Мирғиёс Сулаймонов, 31.Сайдулло Раҳматов, 33.Сардор Раҳмонов, 44.Бобур Юлдашов

Захира: 32.Суҳроб Султонов, 15.Жасур Ҳакимов, 21.ҒуломҲайдар Ғуломов, 22.Мирюлуб Костич, 23.Акмал Шораҳмедов, 36.Шаҳбоз Умаров, 37.Шерзод Файзиев.

"Истиқлол": 22.Никола Стошич, 4.Бахтиёр Қаландаров (2.Жалил Кимсанов, 19), 5.Искандар Жалилов, 7.Михайло Цакич, 10.Алишер Жалилов, 11.Муҳаммаджон Раҳимов, 17.Эҳсони Паншанбе, 18.Фатхулло Фатхуллоев (13.Нозим Бабажонов, 86), 19.Аҳтам Назаров, 20.Амирбек Жўрабоев (28.Камрон Турсунов, 80), 21.Олексей Ларин

Захира: 1.Рустам Ятимов, 8.Нуриддин Давронов, 14.Шериддин Бобоев, 70.Шаҳром Сулаймонов.


АГМК

Dilshod Djuraev - 25', Санат Шихов - 72', Jasurbek Khaqimov - 78', Zafar Polvonov - 82'

Лига Чемпионов AFC. Квалификация . 1/2-тур

12/02/2019, 16:00

2
:
4
Тугади

ФК Истиклол

Мухаммаджон Рахимов - 2', Jalil Kimsanov - 62'

45'
90'
25'  Dilshod Djuraev
72'  Санат Шихов
78'  Jasurbek Khaqimov
82'  Zafar Polvonov
2'  Мухаммаджон Рахимов
62'  Jalil Kimsanov


ЯНГИЛАШ


- АГМК дастлабки тўсиқдан ўтди. Энди олмалиқликлар 19 февраль куни Саудия Арабистонида маҳаллий "Ал Наср" жамоасига қарши гуруҳга чиқиш учун беллашишади. Ушбу учрашувда ҳам АГМКга омад тилаб қоламиз!

- ЎЙИН ТУГАДИ! АГМК тарихий баҳсда ғалаба қозонди!

- Жамоа қийин вазиятга тушиб қолганида Қосимов иккита ўзгариш орқали ўйинга туб бурилиш ясаб юборди. Қойил мураббий! Олмалиқдаги тарихий ўйин ажойиб муҳит ва қизиқарли сценарий остида ўтди. Муҳими, Олмалиқдаги тарихий баҳсда АГМК муҳим ғалабани тантана қилмоқда!

- Учрашувнинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

- Учрашув давом этмоқда. Ўйиннинг асосий вақти тугашига 2 дақиқа қолди.

- Майдонда асаблар таранглашгани туфайли баҳс бошланиб кетди. Вазиятни юмшатиш учун Миржалол Қосимов майдонга тушиб кетди. Жанжал керак эмас. Таблога қараймиз ва тинчланамиз!


Жасур Ҳасановни умуман "эплаб" бўлмаяпти...

82` ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ЗАФАР ПОЛВОНОВ! АГМКни тўхтатиб бўлмаяпти. Яна ўша ЖАСУР ҲАСАНОВдан тўп узатма ва гол!!!!

- "Истиқлол"да ўзгариш: Амирбек Жўрабоев ўрнига Камрон Турсунов тушди.

78` ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ЖАСУР ҲАКИМОВ!!!!!! Жасурлар голи! Қосимовнинг топқирлиги ўз сўзини айтди. Тиниб-тинчимас Жасур Ҳасановнинг тўп ошириши яна наф келтирди. Бу сафар захирадан майдонга тушган Жасур Ҳакимов ҳаводан келган тўпни боши билан дарвозага "михлаб" қўйди - 3:2!

77`АГМКнинг хавфли ҳужуми! Ҳасановдан яна пас, Жасур Ҳакимовнинг зарбаси... Ноаниқ.

75`"Истиқлол" яна хавфли ва биз учун ноқулай бўлган "нуқта"дан жарима зарбасини амалга оширди. Яна Фатхулло Фатхуллоевнинг тўп ошириши ва яна ўша Жалил Кимсанов. Бу сафар тўп йўлига ҳимоячилар ғов бўлишди...

- Бугунги учрашувни томоша қилиш учун 7920 нафар мухлислар ташриф буюришгани эълон қилинди.

- "Истиқлол" тезкор ҳужум уюштирди. Хавфли. Лекин якунда Акбар Тўраев тўпни эгаллаб олиб вазиятни юмшатди.

72` ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! САНЪАТ ШИХОВ! Жасур Ҳасановнинг чап қанотдан бошлаган ҳужумини Санъат Шихов боши билан самарали якунлаб қўйди - 2:2!

72` Санъат Шихов икки футболчини алдаб узоқдан ўзига зарба беришга шароит яратди ва тўпни дарвозага йўллади. Кипер ўз ўрнида. 

68` АГМКда ўзгариш: Зоҳир Пиримов ўрнига ҒуломҲайдар Ғуломов, Миржамол Қосимов ўрнига Жасур Ҳакимов майдонга тушди. 

- Қосимов Жасур Ҳакимов ва ҒуломҲайдар Ғуломовни майдонга туширишга қарор қилди. Футболчилар ҳозирланмоқда. 

- Буёғига АГМК бор эътиборини ҳужумга қаратишга мажбур. Қосимов захира футболчиларидан фойдаланиши лозим. 

- АГМК ҳимоячилари яна стандарт вазияти пайтида рақиб футболчисини ёлғиз қолдиришди ва ўзбекистонлик ҳимоячи Кимсанов Олмалиқда янги жамоаси учун муҳим голга айланиб турган тўпни киритди. 

62` ГОЛ! Жалил Кимсанов! "Истиқлол" яна стандарт вазиятидан унумли фойдаланди. Фатхулло Фатхуллоев томонидан оширган тўпни Кимсанов боши билан дарвозага жойлади - 1:2.

60` Майдонда кескин кураш кечмоқда. Ҳар бир якка-курашларда футболчилар бир-бирларини аяб ўтиришмаяпти. Шу боисдан ҳам иккинчи таймда фол нисбатан кўпроқ қайд этилмоқда.

57` Йўлдошев-Раҳматов-Ҳасанов-Жўраев-Шихов комбинациясини Пиримовнинг ноаниқ узатмаси бузиб қўйди. Ажойиб ҳужум кўкка совурилди.

55` "Истиқлол" ҳимоячиси Алексей Ларин рақиб ҳужумини қоидани бузган ҳолда тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.

53` АГМК жарима зарбасини амалга оширди. Миржамол Қосимовнинг тепган тўпини ҳимоячилар бартараф этишди. Қайтган тўпга зарба берадиган футболчи эса топилмади. "Истиқлол" эса бу орада қарши ҳужумга ўтиб кетишга уринди ва фол эвазига рақибнинг бу уриниши тўхтатиб қолинди.

51` "Истиқлол" жамоасининг ҳужуми хавфли тус олаётган бир паллада ҳужумда фол қайд этилди.

47` Сайдулло Раҳматов рақиб футболчисига нисбатан қоидани бузгани учун огоҳлантирилди. 

- Иккинчи тайм бошланди! 

- Танаффус! АГМК - "Истиқлол" 1:1 ҳозирча.

45` Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

43` "Истиқлол"нинг бурчак зарбасидан ўйлаган ҳийласини АГМК ҳимоячилари ўз вақтида пайқаб қолишди ва хавфни бартараф этди.

40`Ўйин марказга кўчди. Жамоалар танаффус олдидан эҳтиёткорроқ бўлиб ўйнашмоқда.

35`АГМК тўпни назорат қилган ҳолда рақиб ҳимоясидаги бўшлиқни қидирмоқда. 

30` Учрашув майдон эгаларининг тўлиқ устунлиги ва назорати остида ўтмоқда. Аммо "Истиқлол" тезкор қанотлари орқали қарши ҳужумга жуда хавфли тарзда йўл олиши мумкин. Эҳтиёткорликни йўқотмаслик зарур

27` Ҳужумкор ва жуда тезкор футбол гувоҳига айланяпмиз. Бу орада стадионга яна бир гуруҳ қўшни тожикистонлик мухлислар ташриф буюришмоқда. Бугун нафақат майдонда, балки трибуналарда ҳам ўзига хос дерби бўлмоқда. Мухлислар ўз суюклиларини ажойиб тарзда қўллаб-қувватлашмоқда. 

- Дилшод Жўраев АГМК жамоаси тарихига кирди. Олмалиқликларнинг янги трансферига айланган футболчи жамоанинг халқаро мусобақалардаги илк тўпини киритди.

25` ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ДИЛШОД ЖЎРАЕВ! Жасур Ҳасановнинг бурчак зарбасидан оширган тўпини Дилшод Жўраев боши билан дарвозага жойлаб қўйди - 1:1.

21` "Истиқлол" футболчиси Сакич кўполлиги учун огоҳлантирилди.

19` "Истиқлол"да мажбурий ўзгариш: жароҳат олган Қаландаров ўрнига ўзбекистонлик футболчи, "Қўқон-1912"нинг собиқ ҳимоячиси Жалил Кимсанов майдонга туширилди.

17` ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! АГМК бурчак зарбасидан сўнг ҳисобни тенглаштиришига жуда оз қолди. Қосимовнинг оширган тўпини Полвонов шериги тарафга "скидка" қилди ва Дилшод Жўраевнинг боши билан берган зарбаси мўлжалга аниқ бормади.  

15` АГМКнинг хавфли ҳужуми! Зоҳир Пиримов томонидан берилган зарбани дарвозабон қайтариб юборди. Қайтган тўпга зарба берадиган футболчи эса топилмади. Бу орада рақиб футболчиси майдонда ётиб олди. Маҳаллий мухлислар эса буни вақт чўзиш учун қилинаётган ҳолат деб баҳолашмоқда ва норозилик оҳанггида ҳайқиришмоқда. 

14`АГМКнинг жавоб тариқасида уюштирган ҳужуми бесамар якунланди. Ҳаким Фузайлов шогирдларига шошилмаслик кераклигини таъкидлаб, ўйин суръатини туширишни сўрамоқда. 

12` "Истиқлол" чап қанотдан хавфли ҳужумни содир этди. Алишер Жалиловнинг саъй-ҳаракатлари эвазига юзага келган вазиятда тўп дарвоза ёнгинасидан ўтиб кетди. 

10`Ўйин темпи ниҳоятда юқори. Жамоалар тўпни эгаллаши билан олдинга ўтиш чораларини излашмоқда. АГМК ўйинни ўз назоратига олди. Ҳужумга ўтиш йўлларини қидирмоқда. "Истиқлол" эса қарши ҳужум режасини ишга солишга ҳаракат қилмоқда. 

7` АГМК ўтказиб юборилган голга реакциясини кўрсатмоқда. Жамоа тўлиқлигича ҳужумга ўтмоқда. Бизни қизиқарли ва ҳужумкор футбол кутаётганга ўхшайди. "Истиқлол" эса ўйин суръатини тушириб, тизгинни қўлга олмоқчи. 

- ГОЛ! "Истиқлол" тезкор гол уришни уддалади. Дастлабки дақиқаларданоқ ҳужумга отланган "Истиқлол" ҳисобни очишга эришди. Гол муаллифи - Муҳаммаджон Рахимов. Жарима майдончаси ичидаги пала-партишликдан сўнг рақиб футболчиси унумли фойдаланди - 0:1.

- Олмалиқда ТАРИХИЙ ЎЙИНга старт берилди! Хуштакни эса сиз-у бизга яхши таниш бўлган яхши инсон - Ким Донг Жин чалди! ОЛҒА АГМК!

- ОЧЛ мадҳияси садолари остида жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда...

- Жамоалар чигалёзди машқларни якунлаб кийиниш хонасига йўл олишди. Яна саноқли дақиқалардан сўнг учрашувга старт берилади.



- Бугунги учрашувни кузатиш учун нафақат маҳаллий ишқибозлар, балки Тожикистондан ҳам "Истиқлол" жамоаси мухлислари ташриф буюришган. Қайд этиш керакки, учрашув олдидан ҳар иккала жамоа ишқибозларининг кайфиятлари анча чоғ.


- Жамоалар ўйинолди чигалёзди машқларни бажариш учун майдонга чиқишди. 

- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! ОЧЛ плей-офф босқичи доирасидаги АГМК - "Истиқлол" жамоалари ўртасидаги учрашувдан матнли онлайн трансляцияни амалга оширамиз. Мазкур баҳсда ғалаба қозонган жамоа, 19 февраль куни Саудия Арабистонининг "Ал Наср" клубига қарши тўқнаш келади. Айнан ўша баҳсда қайси жамоа ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этишига ойдинлик киритилади.

АГМК

Dilshod Djuraev - 25', Санат Шихов - 72', Jasurbek Khaqimov - 78', Zafar Polvonov - 82'

Лига Чемпионов AFC. Квалификация . 1/2-тур

12/02/2019, 16:00

2
:
4
Тугади

ФК Истиклол

Мухаммаджон Рахимов - 2', Jalil Kimsanov - 62'

45'
90'
25'  Dilshod Djuraev
72'  Санат Шихов
78'  Jasurbek Khaqimov
82'  Zafar Polvonov
2'  Мухаммаджон Рахимов
62'  Jalil Kimsanov

Рейтинг: +61   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика