UZ

Сўнгги янгиликлар

08:57«Фенербахче»нинг собиқ футболчини отиб кетишди  0 08:20Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  1 08:00Футзал бўйича ЖЧ 1/8 финал. Эрон сўнги сонияларда пенальтидан гол ура олмади, Қозоғистон мусобақа фаворитини мағлуб этди  0 07:42U-20 Осиё кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон бугун Хитой Тайпейи билан ўйнайди  0 02:30Европа лигаси. "Рома" дуранг ўйнади, "Аякс"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  5 02:07Расман: Машарипов клуби бош мураббийсиз қол(а)ди  0 01:18Рой Кин: "Арсенал" кичик жамоа каби ўйнади"  1 00:43Эрик тен Хаг муаммо нимадалигини айтди  8 00:26Европа лигаси. "Тоттенхэм" - "Қорабоғ" баҳси кеч бошланиши сабаби маълум бўлди  0 00:05Европа лигаси. Моуринью жамоаси ғалаба билан бошлади  0 23:50Марокаш терма жамоаси дарвозабони: "Бразилияни мағлуб этиш учун боримизни берамиз"   0 23:38Иван Бошкович: “Сафарда кучли рақибни мағлуб этиш ёқимли, лекин майдон ҳолати ўйин сифатига таъсир кўрсатди”  4 23:20Сергей Лушчан: “Мухлислардан узр сўрайман. Финал олдидан бугун антифутбол ўйнадик”  9 23:11Амалдаги жаҳон чемпионлари Андижондан уйига равона қилинган учрашувнинг энг ҳиссиётли ГАЛЕРЕЯСИ  0 23:02Қозоғистон футзал термаси устози: "Португалия жарима майдончамиз томонда кўплаб ҳужумлар уюштиришини ва бунга сабр қилишимиз кераклигини билардик"  0

"Наврўз Кубоги-2019". Ярим финал ортда қолди. Навбат ҳал қилувчи ўйинларга! Янгиликлар

"Наврўз Кубоги-2019". Ярим финал ортда қолди. Навбат ҳал қилувчи ўйинларга!

"Бунёдкор" академияси яшил майдонларида "Наврўз Кубоги-2019" мусобақаси давом этмоқда.

"Наврўз Кубоги"-2019 мусобақасининг ҳар бир ёш тоифасида 8тадан жамоа иштирок этаяпти. 6та энг яхши натижага эришган жамоагина август ойида бўлиб ўтадиган "Мустақиллик Кубоги"-2019га йўлланмани қўлга киритади. Қолган 2та ўринга шу ёшдаги Республиканинг энг яхши жамоалари таклиф қилинади.

2008 йилларда таваллуд топган жамоалар ўртасидаги мусобақада совринли ўринларни қўлга киритган жамоалар "Локобол-2019" мусобақасининг биринчи саралаш ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.


Мусобақа Одил Аҳмедов ва "Бунёдкор" футбол академиялари ҳамкорлигида ташкил қилинаяпти. Бош ҳомий "Dolce Italia" ширин музқаймоқлари, шунингдек "Dubai" сухариклари.




Қуйида ярим финалда қайд этилган натижалар билан танишинг:

1/2 финал. 25 март.
2008 йиллар. 10:00.

"Odil Junior" - "Odil Junior-Б" 4:1
"Бунедкор" - Тошкент А 3:2

2009 йиллар. 11:00.
"Odil Junior" - "Пахтакор" 0:2
"Спартак" - "Чигатой" 1:1 (1:2)

2007 йиллар. 12:00.
Тошкент А - "Локомотив" 1:0
"Бунедкор" - "Odil Junior" 0:2

2006 йиллар.
БЎСМ-16 - "Пахтакор" 1:1 (7:6)
"Бунедкор" - "Odil Junior" 1:0


Эртага, 26 март куни 2006, 2007, 2008 ва 2009 йилларда таваллуд топган жамоалар совринли ўринлар учун курашга киришадилар.

Бир-биридан чиройли финаллар бизни кутмоқда! Одил Аҳмедов академияси ҳамда "Бунёдкор"нинг бир йўла 2та ёш тоифаси финалда баҳс олиб борадилар. Тошкент Академия, Чиғатой, БЎСМ-16 ва "Пахтакор" жамоаларидан биттадан ёш тоифа вакиллари финалдалар.

Демак эртага! ФИНАЛЛАР
2009 "Пахтакор" - "Чиғатой"
2008 "Odil Junior" - "Бунёдкор"
2007 "Odil Junior" - Тошкент Академия
2006 "Бунёдкор" - БЎСМ-16.


"Бунёдкор" академияси майдони соат 10:00дан 17:00гача ажойиб байрам шукуҳи қуршовида қолишига умид қилиб қоламиз!



Ярим финалдан олинган энг сара расмларни сайтимизнинг ФОТОГАЛЕРЕЯ бўлимида томоша қилинг. 


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика