Эшитдик-да! "Бунёдкор" март ойида уйда ўйнамаслиги мумкин

Iskandarov Abdulaziz
12 фев 2026
27 февраль санасидан эътиборан Суперлиганинг 2026 йилги мавсумига старт берилади.

Март ойида эса Ўзбекистон миллий терма жамоаси FIFA Series халқаро турнирида қатнашади. Маълумотларга қараганда, "Бунёдкор" стадиони ушбу турнирга асралиши сабабли "қалдирғочлар" мартда ўз уйида тўп тепмаслиги мумкин. 

Суперлига тақвимига кўра, Илёс Зейтуллаев шогирдлари 6 март куни мазкур майдонда "Динамо"ни қабул қилиши керак. 


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia