"Ливерпуль" янги йилдан кейин илк бор кетма-кет учта ғалабага эришди

Sherzod Nurmatov
2 мар 2026
АПЛнинг 28-турида "Ливерпуль" ўз майдонида "Вест Хэм Юнайтед"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва бу 2026 йилдаги кетма-кет учинчи ғалаба бўлди.

Учрашув мерсисайдликларнинг 5:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. "Қизиллар" сафида Экитике, ван Дейк, Мак Аллистер ва Гакпо гол урди (шунингдек, автогол ҳам қайд этилди).

Ушбу ғалабадан кейин "Ливерпуль" 48 очко жамғариб, Англия чемпионати жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди. Арне Слот жамоаси янги йилдан кейин биринчи марта кетма-кет учта ғалаба қайд этди. Бундан олдин чемпионат доирасида бундай серия икки марта бўлган — дастлабки беш турда (кетма-кет 5 ғалаба) ва декабрь ойида.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: CBS Sports