UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15"Оқ бўрилар" йўлида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  0 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  3 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  9 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  7 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  24 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  0 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  15 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   3

Германияда ўйнаётган ўзбекистонлик футболчи билан эксклюзив интервью Янгиликлар

Германияда ўйнаётган ўзбекистонлик футболчи билан эксклюзив интервью

Кўпчилик легионер футболчиларимиз ҳақида эшитганмиз, билганмиз.

Германия U-17 Бундеслигасида ўйнаётган ёш футболчимиз ҳақида эшитганмисиз? Унинг ютуқларини эшитиб алоқага чиқдик ва интервью қилишга қарор қилдик.
Танишинг, Шоҳжаҳон Хайриллоев 2003 йилнинг 27 январь куни Бухоро шаҳрида туғилган. Амплуаси ҳужумчи. Ҳозирда Германиянинг “Карлсруэ” U-17 жамоасида тўп тепмоқда. Германиянинг “Карлсруэ” жамоаси 2-дивизионда иштирок этади. У ўтган мавсум Германия 3-дивизиони жамоаси сафида 12 ўйинда 15 та гол урганди. 2020 йил январь ойида Шоҳжаҳон “Карлсруэ” клубига кўчиб ўтди.

- Ассалому алайкум Шоҳжаҳон. Қисқача миллионлар ўйинига қандай кирганингизни айтиб берсангиз.
- Ассалому алайкум. Кичкиналигимдан футболга бўлган меҳрим ўзгача бўлган. Ҳамма болалар сингари маҳаллада кўча чангитиб футбол ўйнаганман. Кейинчалик эса мураббийимиз Фарҳод Неъматович қўлларида футбол сир асрорларини ўрганишни бошладим. Бухоро шаҳридаги “Ситора” клубида ҳам тўп тепдим. 13 ёшимда эса “Бунёдкор” академиясига йўл олдим. Академияда 4 йил футболўйнадим. Кейинчалик Ўзбекистон U-18 чемпионатида иштирок этдим. Жасур Жалолиддинов жамоадошим эди. Кейинчалик у асосий таркибга йўл олди.



- Ҳар бир футболчи ҳаётида легионер бўлишни хоҳлайди. Сизнинг Германияга кетиш тарихингиз қандай бўлган?
- Ҳа, ҳар бир футболчи ҳаётида легионер бўлишни, Европада ўйнашни хоҳлайди. Мен ҳам Бухорода ўйнаб юрган кезларим легионер бўлишни орзу қилганман ва интилганман. “Бунёдкор” таркибидаги халқаро мусобақалар эса бу орзуим амалга ошиши учун ёрдам берган. “Қалдирғочлар” таркибида Қозоғистон, Россия давлатларида ўтган мусобақаларда ютуқларга эришганман. Қозоғистондаги мусобақада “Энг яхши тўпурар” бўлдим. 2018 йилда эса агентим орқали Германиянинг 3-дивизионидаги жамоага келиб қўшилганман. Жамоа таркибида 12 та ўйинда 15та гол уришга муваффақ бўлганман. Бундеслига жамоалари таркибига кириш жуда қийин. Шу учун ҳар бир ўйинда кўпроқ гол ўришга ҳаракат қилганман. Шундан сўнг, менга Бундеслигадаги “Хоффенхайм”, “Нюрнберг”, Франкфуртнинг “Айнтрахт” клубларидан ва ҳозирги жамоам “Карлсруэ”да таклифлар келган. Шу йилнинг январь ойида “Карлсруэ” таклифини қабул қилиб, шартнома имзоладим ва ҳозирда U-17 жамоаси таркибида тўп тепмоқдаман.

- Ўйнаётган клубингиз ҳамда у ердаги шароитлар, машғулотлар ҳақида айтиб берсангиз?
- “Карлсруэ”U-17 жамоасидаги шароитлар Бундеслига асосий таркибдаги шароитлари билан тенг десам адашмаган бўламан. Жамоада 6 нафар легионер футболчилар бор. Улар Туркия, Франция, Греция давлатларидан. Ҳар бир футболчига ўзгача эътибор. Машғулотлар жуда қизиқ ва асосан футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга қаратилади. Доимо шифокорлар назоратидамиз. Ўйинлардан олдин ва кейин тикланиш машғулотларини бажарамиз. Шароитлар жуда ҳам зўр. Германияда футболни севишади. Биз ёш жамоа бўлсак-да, минглаб мухлислар стадионга ташриф буюради.



- Пандемия даврида футбол тўхтади. Германия Бундеслигаси эса қайтиш арафасида. Сизларда аҳвол қандай?
- Карантин пайтида бир ой машғулот қилмадик. Лекин бу дам олиш дегани эмас. Мураббийларимиз режа асосида уйда индивидуал машғулот олиб бордик. Тренажёр залларида шуғулландик, югуриш машқларини бажардик, умуман олганда тўпсиз ишладик. Ҳозирда эса машғулотларга қайдик. 24 футболчини 5 гуруҳга бўлишди ва орадаги масофа 2 метр бўлган ҳолда, 2 мураббий, 5 та футболчи битта майдонда машғулотларни давом эттирмоқдамиз. Бундеслига 16 май куни қайтади. Лекин ёшлар Бундеслигаси қачон бошланиши номаълум. Ҳозирда кичик гуруҳларда тайёргарликни давом эттирмоқдамиз.

- Сизни ўрганиш давомида сизга Европанинг бир қатор номдор клубларидан қизиқиш бўлганлиги ҳақида хабар топдим. Буларнинг орасида Туркиянинг “Галатасарой” клуби ҳам бор экан.
- Ҳа, агентим орқали бир қатор клублардан қизиқиш бўлгани ҳақида эшитдим. Ҳозирда мени “Карлсруэ”жамоаси билан 2 йиллик шартномам бор. Бу ерда усишда давом этмоқчиман ва жамоамга ёрдам беришни истайман.

- Ўзбекистон Суперлигасини кузатасизми?
- Ҳа албатта. Асосан “Пахтакор” ва “Бунёдкор” иштирокидаги ўйинларни кузатаман. Бу ердан фарқли улароқ, ўзбек футболчиларида жисмоний ҳолат юқори эмас. Техник томондан эса устун. Германияда футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигига юқори эътибор берилади. Мураббийлар эса биз билан индивидуал тарзда ишлашади.



- Қайси футбол клуби мухлисисиз ва севимли футболчинигиз ким?
- “Барселона” мухлисиман. “Барселона”нинг ўйинларини кўриб катта бўлганман. Севимли футболчим эса Лионель Месси. Унинг ўйинларидан завқ оламан.

- Келажакдаги режаларингиз ҳақида...
- Келажакда режаларим бисёр. Насиб этса Германия Бундеслига энг кучли жамоаларнинг асосий таркибига кириш. Бунинг учун тинмай меҳнат қилишга ҳаракат қиламан. Кейинчалик эса Англия Премьер-лигасида тўп тепиш ва албатта Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Жаҳон чемпионатида ўйнаш энг катта орзум.

- Суҳбат учун раҳмат. Сизга Германиядаги фаолиятингизда омад ва зафарлар тилаймиз. Умид қиламизки Ўзбекистон шарафини халқаро майдонларда муносиб ҳимоя қиласиз. Юртимиздаги футбол мухлисларига тилакларингиз?
- Ўзбек халқимизни улуғ Рамазон ойида сабр тоқат тилайман. Карантиндан эсон-омон чиқиб олиб, яна футбол ҳавосидан баҳраманд бўлиши тилакдошиман. Биз мухлислар учун футбол ўйнаймиз ва насиб этса Германияда ҳам Ўзбекистон байроғини баланд кўтариб юришга ҳаракат қиламан.


Дилдора Холбаева суҳбатлашди

Рейтинг: +52   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика