

Клуб таркибни ҳам кучайтириш ва селекция ишларига жиддий киришган. Ғузорликлар сафига 4 нафар легионер келиб қўшилди. Хусусан, беларуслик ҳимоячи Роман Вигория, грузиялик мудофаа чизиғи вакиллари Бека Хоршиладзе, Леван Барабадзе ва россиялик қанот футболчиси Юрий Клочков. Улар кеча "Локомотив" U-21 жамоасига қарши кечган назорат учрашувида майдонга тушди.
"Шўртан" навбатдаги учрашувини 14 февраль куни Тожикистоннинг "Регар-ТадАЗ" жамоасига қарши ўтказади.




