Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Эльче"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Alisher Ostonov
15 мар 2026
Ла Лига 28-тур доирасидаги "Реал" — "Эльче" ўйини бўлиб ўтди.

Голларга Антони Рюдигер (39-дақиқа), Федерико Вальверде (44), Деян Хуйсен (66) ва Арда Гюлер (89) муаллифлик қилди. Меҳмонларнинг ягона голини "Реал" ярим ҳимоячиси Мануэль Анхел Моран "уриб берди"

Ла Лига турнир жадвалида "Барселона" 27 ўйиндан сўнг 67 очко жамғариб, биринчи ўринда кетмоқда. "Реал" эса 28 та ўйинда 66 очко тўплаб, иккинчи ўринда кетмоқда.


15 мар 2026, 01:00
Real Madrid — Elche
4 – 1
Тугади



Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia