

Жиззахликлар Грузиянинг "Динамо" (Батуми) клубига қарши баҳсда ишончли ҳисобда зафар қучишди.
Назорат учрашуви. Анталия
"Сўғдиёна" (Ўзбекистон) — "Динамо" (Батуми, Грузия) — 2:0
Голлар: Фейсал Мулич, Жасур Жалолиддинов.
Ўйин қаҳрамонлари:
Жиззахликлар сафида легионер ҳужумчи Фейсал Мулич ўзининг жисмоний устунлигидан фойдаланган ҳолда рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, жамоанинг креатив етакчиси Жасур Жалолиддинов техник маҳорати эвазига иккинчи голга муаллифлик қилди.



