UZ

Сўнгги янгиликлар

06:55Суперлига. "Хоразм" ва "Бунёдкор" ўз рақибларини мағлуб эта олмади. "Қизилқум" эса "Бухоро"га қарши ўйинда ғалаба қозонди  0 06:48Рустам Турдимуродов: "Менга берилган имкониятдан фойдаландим"  0 01:41Илёс Зейтуллаев: "Женнифер Лопес ва шунча одамни майдондан ҳайдай олмайман-ку"  5 01:11Элдор Мойлиев: "Биз ҳам "Бунёдкор" ҳам ғалаба қозониб кетиши мумкин эди"  0 00:51Энди Жексон "Челси"га керак эмас  4 00:28Акмал Рустамов: "Ўйлайманки, биз ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз"  0 00:16"Манчестер Юнайтед" клуби қайта тамирланган Каррингтон базасини намойиш этди  0 23:57Улуғбек Бакаев: "Агар дуранг бўлганида адолатли бўларди"  6 23:31"Пахтакор"ни чемпионлик курашидан чиқаришга ҳали эрта" — Азамат Абдураимов билан иккинчи давра старти таҳлили   2 23:16Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Бунёдкор" "Шўртан"ни мағлуб эта олмади  11 22:57Шоҳруз Норхонов: "Жамоамга ғалаба келтирганимдан хурсандман"  0 22:44Февзи Давлетов: "Жанговар дуранг бўлди"  0 22:18Ҳаким Фузайлов: "Футболчиларимизга озгина дадиллик етишмади"  2 22:05Суперлига. "Қизилқум" "Бухоро"ни мағлуб этди, Норхонов собиқ жамоасига гол урди  13 21:53"Челси" сўнгги марта 1 ярим йил олдин гол урган ҳужумчисини сотиб юборди  3

Максим Шацких: "Насаф" бугун ғалабани кўпроқ хоҳлади" Янгиликлар

Максим Шацких: "Насаф" бугун ғалабани кўпроқ хоҳлади"

"Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких "Насаф"га қарши учрашувдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.


Ўйин ҳақида

- Бугун биринчи ўринда хоҳишда ютқаздик. "Насаф" бугун ғалабани кўпроқ хоҳлади. Шу боис меҳмонлар ютди. Биринчи таймдаги ўйинимиз жуда ёмон бўлди. Терма жамоа ўйинларидан кейин доим шундай бўлган. Терма жамоа йиғинидан йигитлар чарчаган ҳолда етиб келишди. Бундан ташқари айрим футболчилар бугун бизга ёрдам бера олишмади. Иккинчи таймда ўзгаришлар қилдик, рақибни ҳар томонлама мағлуб этдик. Аммо сўнгги пас бера олмадик. Шунга қарамай иккинчи таймда биринчисидан яхши ўйнадик. 

- Айтдингиз таркибда йўқотишлар бор деб. Шу боис ўйинни уч марказий ҳимоячи билан бошладингизми? Ёки "Насаф" ҳужумларидан қўрқдингизми? 

- Йўқ биз ҳеч нарсадан қўрқмадик. Бизда тактик ишланмалар кўп, исталган пайтда ўзгартиришимиз мумкин. Ким тактикаларни тушунса 3-5-2 ва 3-4-3 ҳужумкор схемалар. Афсуски биринчи таймда марказий ҳимоячилар бизнинг кўрсатмаларимизни тўғри бажаришмади. Иккинчи бўлимда эса тактикани ўзгартирдик ва ўйинимиз ўзгарди. Доим ўзимизга маъқул тактикани излаймиз. 

- Олдинда яна 6та ўйин бор. Ҳимоядаги йўқотишларни қандай ҳал қилмоқчисиз? Алижоновнинг ўзгариши жароҳат билан боғлиқми? 

- Алижонов терма жамоада иккита ўйин ўтказди ва узоқ сафардан учиб келди. Чарчоқ аломатлари сезилди. Олдинда олтита ўйин бор. Ҳали ҳеч нарса йўқотилмади. Ҳар бир ўйинда ғалаба учун тушамиз. Афсуски энди барчаси бизга боғлиқ эмас. Ўйиндан олдин айтгандим: Ҳаммаси ўз қўлимиз, оёғимиз ва бошимизда. Мағлубиятсиз ғалаба бўлмайди. 

- Турғунбоевни иккинчи таймда чап қанот латераль сифатида ўйнатдингиз. Ўйинидан қониқдингизми? 

- У ҳимоячи эмас, буни билардик. Аммо ўз вақтида бу жойда ўйнаш амалиёти бўлгани учун шу жойга қўйдик. Ўйин бўйича эътироз деярли йўқ. Ҳимояда яхши ўйнади, бироқ ҳужумда янада фаолроқ бўлишини хоҳлардим.



Рейтинг: -25   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика