

Диего Симеоненинг ўғли интервью давомида ҳатто Флорентино Переснинг шахсан ўзи қўнғироқ қилса ҳам, таклифни рад этишини айтди. "Бу худди "Бока Хуниорс"га ўтишим билан баробар. Мен "Реал"да ҳеч қачон ўйнамайман. Агар Перес қўнғироқ қилса, "йўқ" деб жавоб бераман, қасам ичаман. Бунинг иложи йўқ. Бирор фоиз бўлса ҳам бундай трансфер амалга ошмайди", — деди кичик Симеоне.
Эслатиб ўтамиз, Жулиано "матрасчилар" сафида 2022 йилнинг апрель ойидан буён ҳаракат қилиб келмоқда.



