UZ

Сўнгги янгиликлар

02:30Европа лигаси. "Рома" дуранг ўйнади, "Аякс"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  5 02:07Расман: Машарипов клуби бош мураббийсиз қол(а)ди  0 01:18Рой Кин: "Арсенал" кичик жамоа каби ўйнади"  1 00:43Эрик тен Хаг муаммо нимадалигини айтди  5 00:26Европа лигаси. "Тоттенхэм" - "Қорабоғ" баҳси кеч бошланиши сабаби маълум бўлди  0 00:05Европа лигаси. Моуринью жамоаси ғалаба билан бошлади  0 23:50Марокаш терма жамоаси дарвозабони: "Бразилияни мағлуб этиш учун боримизни берамиз"   0 23:38Иван Бошкович: “Сафарда кучли рақибни мағлуб этиш ёқимли, лекин майдон ҳолати ўйин сифатига таъсир кўрсатди”  3 23:20Сергей Лушчан: “Мухлислардан узр сўрайман. Финал олдидан бугун антифутбол ўйнадик”  7 23:11Амалдаги жаҳон чемпионлари Андижондан уйига равона қилинган учрашувнинг энг ҳиссиётли ГАЛЕРЕЯСИ  0 23:02Қозоғистон футзал термаси устози: "Португалия жарима майдончамиз томонда кўплаб ҳужумлар уюштиришини ва бунга сабр қилишимиз кераклигини билардик"  0 22:45АПЛ ярим автоматик оффсайд аниқлаш тизими борасида бир қарорга кела олмаяпти  0 22:13"Милан" ва Тео келиша олмаяпти  1 21:50Футзал бўйича ЖЧ. Қозоғистонликлар келди! Игита етакчилигидаги терма жамоа амалдаги ЖЧ ғолибининг кунини кўрсатди!  16 21:44Февзи Давлетов: “Қизил карточка ўйиннинг боришига таъсир кўрсатди”  4

Тожикистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистон U-23 Осиё чемпионатига йўлланма олди Янгиликлар

Тожикистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистон U-23 Осиё чемпионатига йўлланма олди

Бугун U-23 Осиё чемпионати саралаши доирасидаги Ўзбекистон U-23 - Тожикистон U-23 учрашуви бўлиб ўтди.


Ўзбекистон U-23 - Тожикистон U-23 - 0:0

26 март 2019 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 17:00

Ҳакамлар: Хироюки Кимура, Такуми Такаги (иккиси Япония), Абу Бакар Ал Амри (Уммон), Хо Ваи Синг (Гонконг).

Ўзбекистон: 1.Умиджон Эргашев, 2.Исломжон Қобилов, 3.Хожиакбар Алижонов, 4.Абдулла Абдуллаев, 7.Остон Ўрунов, 8.Ислом Кенжабоев, 9.Жасурбек Яхшибоев, 11.Миржаҳон Мираҳмадов (10.Бобир Абдихолиқов, 55), 15.Ойбек Рустамов, 19.Илҳом Алижонов, 20.Ҳусниддин Ғофуров.

Захира: 12.Умиджон Ҳамроев, 21.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 5.Дилшод Саитов, 6.Нурилло Тўхтасинов, 13.Шерзод Насруллаев, 14.Аброр Исмоилов, 16.Азизбек Амонов, 17.Суҳроб Нуруллоев, 18.Ҳусниддин Алиқулов, 22.Санжар Қодирқулов, 23.Ойбек Бозоров.

Тожикистон: 23.Рустам Ятимов, 2.Зоир Жўрабоев, 3.Давлатмир Табризи, 5.Манучехр Сафаров, 6.Кароматулло Саидов, 7.Муҳаммаджон Раҳимов (15.Шервони Мабатшоев, 90), 9.Шарафжон Солеҳов, 10.Шериддин Бобоев, 13.Алишер Баротов, 17.Эҳсони Паншанбе, 18.Далер Ёдгоров.

Захира: 1.Шоҳруҳ Қирғизбоев, 16.Фатҳулло Бобоев, 4.Доробжон Эргашев, 8.Саидмухтор Азимов, 11.Амиржон Сафаров, 12.Оятулло Сафаров, 14.Тоҳир Мададустов, 19.Алишер Холмуродов, 20.Ҳусайин Нурматов, 21.Сорбон Авгонов, 22.Отабек Каримов.

Огоҳлантиришлар: Манучехр Сафаров 5, Ойбек Рустамов 22, Муҳаммаджон Раҳимов 43, Кароматулло Саидов 80, Эҳсони Паншанбе 90.



Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ




90+5. ЎЙИН ТУГАДИ. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Таиландда ўтадиган Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритди. 

90. Учрашувга 5 дақиқа қўшилди

90. Ўзгариш. Тожикистон. Муҳаммаджон Раҳимов ўрнига Шервони Мабатшоев тушди

90. Огоҳлантириш. Тожикистон. Эҳсони Паншанбе

88. Ўйин 0:0 тугаши деярли аниқ. Бу натижа икки жамоани ҳам Осиё чемпионатига олиб чиқади

84. ЗАРБАА! Ўруновнинг зарбасини посбон ушлаб олди

81. ЗАРБААААААААААААААА! Остон Ўруновнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди

80. Огоҳлантириш. Тожикистон. Кароматулло Саидов

76. Ўзгариш. Ўзбекистон. Ислом Кенжабоев ўрнига Ойбек Бозоров тушди

70. Майдонда деярли ҳеч қандай вазият содир бўлаётгани йўқ.

65. Худдики икки жамоа дурангга розидек ўйнашмоқда.

58. ЗАРБАААААААААААААААААААА! Жасур Яхшибоевнинг жаримадан йўллаган зарбасини Ятимов қайтарди!

55. Ўзгариш. Ўзбекистон. Миржаҳон Мираҳмадов ўрнига Бобир Абдихолиқов

53. Ҳужумларимиз умуман ўхшамаяпти, аслидаку дуранг ҳам Ўзбекистонни гуруҳда биринчи ўринда қолдиради ва йўлланмага эга чиқамиз. Бироқ бундай ўйин билан Осиё чемпионатида нима қиламиз?

50. Бобир Абдихолиқов майдонга тушишга тайёрланмоқда...

46. Иккинчи тайм бошланди


45+3. Биринчи тайм тугади

45+3. Яхшибоевнинг жаримадан узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришди.

45+2. Майдонда "ишкал". Давлатмир Табризи ва Хожиакбар Алижонов жанжаллашиб қолишди. Ҳакам уларни тинчлантирди

45. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшилди

43. Огоҳлантириш. Тожикистон. Муҳаммаджон Раҳимов

36. Вакилларимиз тўпни кўпроқ эгаллаб туришибди, аммо гол ура олмаяпмиз

29. ЗАРБАААААААААААААААААААААААА! Жасур Яхшибоев ҳозир рақиб ҳимоячилари хатосидан кейин бирга бир вазиятга чиқиб кетди, аммо зарбасини дарвозабон қайтарди! 

22. Огоҳлантириш. Ўзбекистон. Ойбек Рустамов



14. ЗАРБААААААААААААААА! Бурчакдан оширилган тўпни Миржаҳон Мираҳмадов боши билан

12. Ислом Кенжабоев чап қанотдан олдинга ўтди, аммо у оширган тўп ҳимоячилар томонидан қайтарилди

11. ЭҲҲҲ! Вакилларимиз жарима тўпини амалга оширишди, бироқ жарима майдонига ерлатиб етказилган тўпга Остон Ўрунов зарба бера олмади!



10. УХХХ! Ҳозир Яхшибоев рақибни алдаб жарима майдонига киришга уринди, бироқ ҳимоячи унинг оёғини босиб олди!

6. Хавфли вазият! Жасур Яхшибоев ўнг қанотдан олдинга ўтди ва тўпни оширди, бироқ дарвозага йўллайдиган футболчи топилмади!  



5. Огоҳлантириш. Тожикистон. Манучехр Сафаров

3. Учрашувни вакилларимиз ҳужумкор тарзда бошлашди. Миржаҳон Мираҳмадов хавфли вазиятга чиқиб боришга уринди, аммо ҳимоячи унга қаршилик қилди

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!


- Жамоалар майдонга тушиб келишди.

- Учрашув соат 17:00да бошланади.




Рейтинг: -55   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика