RU

Последние новости

18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  0 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  1 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  3 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  7 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  4 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  8 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  13 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  23 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  9 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  9

Зоҳиржон Акрамхонов ОФК кубоги-2021 баҳсларида ишлайди Новости

Зоҳиржон Акрамхонов ОФК кубоги-2021 баҳсларида ишлайди

Жорий йилнинг май-июнь ойларида қитъамизнинг клублар миқиёсидаги нуфуз бўйича Осиё Чемпионлар лигасидан кейинги ўринда турувчи ОФК кубоги-2021 баҳсларининг гуруҳ босқич учрашувлари ўтказилади.

Мусобақанинг “F” гуруҳи беллашувларига Тожикистоннинг Душанбе шаҳри мезбонлик қилади. ЎзПФЛ Клубларни лицензиялаш ва халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Зохиржон Акрамхонов 14-20 май оралиғида бўлиб ўтадиган мазкур мусобақанинг ташкилий жиҳатларига масъул ОФК делегацияси таркибига киритилди.

Ҳамюртимиз мусобақа доирасидан ўрин олган учрашувлар ва бошқа масалаларнинг яхши савияда ташкил этилиши, хусусан медиа, маркетинг, тижорий тадбирлар ОФК талабларига мувофиқ ўтиши бўйича иш олиб боради.

Таъкидлаб ўтамиз, ОФК кубоги-2021 “F” гуруҳидан Қаршининг “Насаф” жамоаси ҳам ўрин эгаллаган. Мамлакатимиз вице-чемпиони гуруҳда Туркманистоннинг “Олтин аср”, Тожикистоннинг “Хўжанд” ҳамда Қирғизистоннинг “Олой” клубларига қарши баҳс олиб боради. Якунда гуруҳда 1-ўринни қайд этадиган жамоа ҳудудий финал босқичида яна бир Марказий Осиё жамоаларидан ташкил топган “E” гуруҳи ғолибига қарши баҳс юритади. Ҳудудий финал босқичи август ойида ўтказилса, унинг ғолиби кейинроқ сентябрда ОФК кубоги-2021нинг ҳудудлараро ярим финалида қатнашиш имконига эга бўлади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика