"Зомин" клубининг назорат учрашувлари ва трансферлари хусусида
01 мар 2022 20:41
Новости
"Зомин" клубининг назорат учрашувлари ва трансферлари хусусида
Бош мураббий Асқар Умаров бошчилигидаги мураббийлар штабига “Обод” клубидаги фаолияти билан таниш бўлган Бобур Зуҳриддинов таклиф қилинди. Шунингдек, Маъмур Бердиёров ҳам мураббийлар сафида қолди.
Асосан, ўқув-йиғин машғулотларини Зомин ҳамда Тошкентда олиб борган жамоа вакиллари бир нечта назорат учрашувларида майдонга тушишди. Жумладан, Суперлига ва Про лига иштирокчилари билан баҳс юритишди.

Назорат ўйинлари рўйхати:
“Зомин” – “Сурхон” - 1-4
“Зомин” – “Бухоро” – 1:3
“Зомин” – “Олимпик” 1-4
“Зомин” – “Янгиер” – 0:1
"Зомин" - "Машъал" - 0:1
"Зомин" - "Арал Самали" - 2:1
“Зомин” – “Хоразм” – 4:4

Мураббийлар штаби ўтган мавсумдаги таркибни сақлаб қолиш ва айрим чизиқларни кучайтиришга эътибор қаратди.
Жумладан, Дониёр Усмонов, Иззат Турсунов, Саидмаҳмуд Ғуломов ва Нодир Қўйбоқов билан шартнома имзоланди.
Шу билан бирга, "Зомин" клуби 4 футболчи билан хайрлашди — Достон Бердиқулов, Марадона Сафаров, Фазлиддин Исомиддинов, Бекзод Аҳмедов.
Эслатиб ўтамиз, "Зомин" Про лига 1-турида ўз майдонида “Андижон” клубини қабул қилади. Учрашув 6 март куни бўлиб ўтади.
Похожие новости
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии