“Зомин”: Иккинчи давра олдидан тайёргарликни бошладик
22 июл 2017 14:30
Новости
“Зомин”: Иккинчи давра олдидан тайёргарликни бошладик
Жиззах вилоятининг “Зомин” жамоаси Ўзбекистон биринчилиги мусобақасининг иккинчи даврасига тайёргарликни жорий йилнинг 15 июль санасидан бошлади. Жамоада бир қатор иқтидорли ва тажрибали футболчилар кўрикдан ўтмоқда.
Ўз олдига олий лигага чиқиш вазифасини қўйган. “Суғдиёна” жамоасида ҳаракат қилган ва кейинчалик “Цементчи” клубига бориб қўшилган Нодир Ибрагимов, “Динамо” таркибида биринчи даврани ўтказган Омаджон Тойлоқов, “Цементчи”дан Азамат Абдуллаев, “Ғаллаорол” жамоаси сардори Аслиддин Мелибоев "Зомин" жамоаси йиғинида иштирок этмоқда.
"Зомин" биринчи назорат учрашувини “Суғдиёна" жамоасига қарши ўтказди ва йирик 1:6 ҳисобида имкониятни бой берди. Кейинги назорат учрашувлари 25 ва 28 июль кунлари ўтказилиши режалаштирилган.
“Зомин” ПФК матбуот хизмати Акмал РАХМАТУЛЛАЕВ,
Комментарии