RU

Последние новости

17:25U-19 чемпионати. "Пахтакор" финалда "Насаф" билан рўбарў келмоқда  9 17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  3 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0 15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  8 15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  9 14:53Меҳди Моҳеби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди"  4 14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  5 14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  3 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  26 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  2 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  7 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  2 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  4

"Зомин" бош мураббийи Асқар Умаров: “Про-лигага чемпион сифатида йўл олмоқчимиз” Новости

"Зомин" бош мураббийи Асқар Умаров: “Про-лигага чемпион сифатида йўл олмоқчимиз”

Биринчи лигада ҳам мавсум ўзининг қизғин палласига кирди.

Пешқадам “Зомин” турдан-турга Про-лига сари дадил қадам ташламоқда. 16-турда клуб ўз майдонида “Ғиждувон”ни қабул қилиб, жуда муҳим ғалабани қўлга киритди. Жамоанинг бугунги кундаги кайфияти, молиявий жиҳати борасида бош мураббий Асқар Умаровнинг фикрларига қулоқ солдик.

- “Ғиждувон” билан жуда муҳим ўйин эди”, - дея сўз бошлади Умаров. Мавсум давомида қилган меҳнатларимизнинг самарасини кўрсатишимиз лозим эди. Тўғриси, ўйин қизиқарли ва курашларга бой тарзда кечди. Рақиб ҳам жуда яхши шаклланган ва ўйин мобайнида бир нечта қулай вазиятларга эга бўлди. Ғалабага иштиёқимиз юқори эканлиги сабабли, муҳим бўлган уч очкони қўлга киритдик.

- Назарингизда, бу йилги Биринчи лига баҳслари қандай кечмоқда?

- Ўйинлар жуда қизғин кечмоқда. Рақобатбардош жамоалар сони ошган ва турдан-турга қизиқарли беллашувлар сони ортган. Бу эса лигага бўлган қизиқишни оширмасдан қолмайди. “Зомин” пешқадам сифатида турнир жадвалини бошқараётган бўлса-да, ҳеч бир ўйинда осонликча ғалабани қўлга киритмаяпти. Шу ўринда айтиш керак, “Зомин” Про-лигага чемпион сифатида йўл олмоқчи. Ортимиздан “Навбаҳор-Фарм” изма-из таъқиб қилмоқда. “Ғиждувон” ва “Нефтгазмонтаж” ҳам яхши иштирок этиб, бизга қаршилик кўрсатиши мумкин.

- Бугунги кунда жамоанинг молиявий ҳолати қандай?

- Ҳаммаси жойида. Маош ва мукофат пуллари бериб борилмоқда. Раҳбарият футболчиларни молиявий томонлама рағбатлантирмоқда. Қисқаси, айтарли муаммо йўқ.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика