RU

Последние новости

06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1 01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  215 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  8 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  7 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11

“Зомин” бош мураббийи Асқар Умаров: “Бу ғалабадан кейин чемпионликка бир қадам яқинлашдик” Новости

“Зомин” бош мураббийи Асқар Умаров: “Бу ғалабадан кейин чемпионликка бир қадам яқинлашдик”

Биринчи лига 18-тури доирасида ўтказилган “Зомин” – “Локомотив-БФК” учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асқар Умаров билан суҳбатлашдик. Айтиш керакки, мазкур ўйинда “Зомин” 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйин тўғрисида

- Мавсумнинг ҳал қилувчи палласига етиб келдик, - дея сўз бошлади Умаров. “Локомотив-БФК” билан баҳсда ғалаба қозониб, чемпионликка бир қадам яқинлашиб олишни режалаштиргандик. Йигитлар ўйин аввалида берилган кўрсатмаларга тўлиқ амал қилди ва яратилган вазиятларимизни голга айлантирди. 

“Локомотив-БФК” кўрсатган ўйин борасида

- Асосан ёшлардан ташкил топган экан. Шунга қарамай, жамоанинг ўз ўйин услуби борлиги кўзга ташланди. Анча вақт давомида биз билан тенгма-тенг ўйин кўрсатиб, дарвозамиз олдида имкониятларга эга бўлди. Бу ўйинда тажриба кўпроқ асқотди. “Зомин”да асосан тажрибали йигитлар кўпчиликни ташкил қилгани туфайли, ғалаба қозонишимиз ҳам осон бўлди.

Рақобатчилар ҳақида

Олдинда бизни учта ўйинимиз бор. Шу ўйинларда ютқазмаслик ва ғалаба қозониб, биринчи лига чемпиони номини қўлга киритмоқчимиз. “Ғиждувон” ва “Набваҳор-Фарм” ҳам очко йўқотишимиз исташи табиий. Кураш турдан-турга жиддий тус олмоқда. Про-лигага чиқиш вазифасини қўйган жамоалар очко йўқотишни истамайди. “Локомотив-БФК” устидан қозонилган муваффақият бизни қўйилган мақсадимизга бир қадам яқинлаштирди. Ўйлайманки, биз вазифамизни уддалай оламиз. 

Таркибдаги футболчилар хусусида

-  Бизнинг жамоада ҳар бир чизиқда рақобат бор. Айниқса, бу мавсумда ёшларимиз ўзларини ҳар томонлама кўрсатмоқда. “Локомотив-БФК”га қарши кечган ўйинда Жонибек Кўчимов, Баҳодир Даминов ва бошқалар ажойиб ҳаракатлари билан майдонда ажралиб турди. Қолганлар хусусида ҳам шундай фикрларни айта оламан.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика