RU

Последние новости

20:30АПЛ. "Ливерпуль" ўз майдонида "Тоттенхэм"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  21 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  0 19:57АПЛ. "Челси" Лондон дербисида "Вест Хэм"га жавобсиз 5та гол урди  9 19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  52 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  21 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  5 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  2 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  2 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3

Зоҳир Пиримов: "Фаолиятимни Суперлигада давом эттиришни истаганим учун "Сурхон"га ўтдим" Новости

Зоҳир Пиримов: "Фаолиятимни Суперлигада давом эттиришни истаганим учун "Сурхон"га ўтдим"

"Сурхон" жамоаси айни вақтда пойтахтимизда янги мавсумга қизғин тайёргарлик олиб бормоқда.

Трансферлар ойнасида фаол ҳаракат қилаётган жамоа ўз таркибига бир қатор маҳаллий тажрибали футболчиларни қўшиб олмоқда. Ўтган мавсумни "Бухоро"да ўтказган Зоҳир Пиримов ҳам қишки йиғин чоғида термизликлар сафини тўлдирди. Жамоанинг бугунги машғулотидан сўнг футболчининг фикрлари билан қизиқдик.

"Янги мавсумга тайёргарлик режадагидек кетяпти. Машғулотларда асосан жисмоний ҳолатни яхшилаш устида ишламоқдамиз. Ўйлайманки, чемпионат стартида ажойиб спорт формасида бўламиз. 

Ҳа, "Бухоро"ни тарк этишим жамоадаги ўзгаришлар билан боғлиқ. Клубдан менга ҳеч ким алоқага чиқмади. Лекин ўзимни ҳам қолиш ниятим йўқ эди. Фаолиятимни Суперлигада давом эттиришни истайман. Ҳозирча "Сурхон" жамоа сифатида аста-секин шаклланмоқда. Қолганини вақт кўрсатади. Билишимга қараганда 29 январга қадар Тошкентда машғулотларни давом эттирамиз. Шундан сўнг қисқа муддат дам олиш имконияти берилади. Жамоага бош мураббий қўнғироқ қилиб таклиф қилдилар. Шундан сўнг машғулотларга қўшилдим",- дейди Пиримов.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика