RU

Последние новости

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  7 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  27 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  4 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  38 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  106 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1029 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  21 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Зоҳид Нурматов: "Тезкор голлар салбий таъсир ўтказди" Новости

Зоҳид Нурматов: "Тезкор голлар салбий таъсир ўтказди"

"Андижон" - "Навбаҳор" (3:1) баҳсидан сўнг меҳмонлар мураббийи Зоҳид Нурматов журналистлар саволларига жавоб берди.
- Ўзинглар кўрдинглар, йигитлар учрашувни ёмон бошламади. Лекин айрим вазиятларда йўл қўйилган хатолардан кейин Андижон унумли фойдаланди. Ўйлайманки бунда энг катта хато ҳимоячиларимизда. Чунки мезбонлар биринчи бўлимда жарима майдончамиз ичида тўрт маротаба ҳавфли вазият юзага келтирган бўлса, шундан учтаси гол билан якунланди. Бу эса йигитларимизга катта таъсир ўтказди. Қисқа муддат ичида кетма-кет голлар ўтказиб юбордик. Ўйлайманки бугун Андижоннинг бизга нисбатан ғалабага бўлган иштиёқи кучлироқ эди. Шу туфайли улар ғалаба қозонишди.

- Шаҳбоз Эркинов бугун яна гол урди. Нима учун учрашув бошида захирада қолдирилди?
- Мавсум бошидан буён Эркинов жамоамизда тўпурар ҳисобланади. Лекин Качур сафимизга иккинчи даврада келиб қўшилган бўлса-да, у ҳам тўпурарлар рўйхатига кира олди. Ўйлайманки бу икки ҳужумчимиз тенг кучга эга. Дастлабки дақиқалардан бошлаб Эркиновми ёки Качур ўйнайдими бунинг фарқи йўқ эди. Шу туфайли биз бугун Русланга ишонч билдирдик. Эркиновни эса захирадан туширдик. Шаҳбоз иккинчи таймда майдонга тушиб жамоамизнинг ягона голини киритди. Бу голда кейин йигитлар фақат руҳланиши керак эди холос. Иккинчи таймда кўрдинглар кўплаб қулай вазиятларга эга бўлдик. Лекин ўйинчиларимиз вазиятлардан унумли фойдалана олмади.Яна Эркиновга келадиган бўлсак, у охирги учта ўйинда 90 дақиқадан ўйнади. Шу боис унда бироз толиқиш пайдо бўлгандек туюлди, - дейди Нурматов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика