Зоҳид Нурматов: "Қизил карточка режамизни бузди"
02 апр 2016 20:04
Новости
Зоҳид Нурматов: "Қизил карточка режамизни бузди"
“Қўқон-1912” – “Андижон” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот-анжуманининг иккинчи қисмида меҳмонлар мураббийи Зоҳид Нурматов иштирок этди.
"Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин. Водий дербилари ҳар доим шундай шиддатли тарзда ўтади. Бугун яхши ҳаракат қилдик. Лекин омад мезбонларга кулиб боқди.
Иккинчи бўлимда ҳам мақсадимиз шу-шу эди. Лекин киритилган гол режаларимизни ўзгартириб юборди. Бунинг устига қизил карточка ҳам режамизни бузди. Айнан ўша футболчининг ўрнига ҳужумчи туширмоқчи эдик", - дейди Зоҳид Нурматов.
Комментарии