"Зоб Аҳан" - "Локомотив". Ўйинолди расмий тадбирлар ҳақида
18 фев 2018 11:20
Новости
"Зоб Аҳан" - "Локомотив". Ўйинолди расмий тадбирлар ҳақида
Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 2-турида Эроннинг "Зоб Аҳан" жамоаси меҳмони бўлади.
Кеча "темирйўлчилар" жамоаси чартер рейс орқали Эрон вақти билан соат 20:30да Исфаҳонга етиб келди. Бугун учрашув олдидан бир қатор расмий тадбирлар бўлиб ўтиши кўзда тутилган. Маҳаллий вақт билан соат 11:00да (Тошкент вақти билан соат 12:30да) учрашув расмийлари иштирокида митинг бўлиб ўтади. Соат 12:30да эса дастлаб "Локомотив", сўнгра "Зоб Аҳан" жамоалари устозлари ва бир нафардан етакчи футболчилари иштирокида ўйинолди матбуот анжумани ташкил этилади.
Эрон вақт билан соат 16:00да эса "Локомотив" футболчилари расмий машғулот ўтказишади.
Таъкидлаб ўтамиз, "Зоб Аҳан" - "Локомотив" ўйини эртага Тошкент вақти билан соат 17:30да "Фуладшаҳр" стадионида бўлиб ўтади.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии