RU

Последние новости

21:50"Орзулар театри"? МЮ "Олд Траффорд"даги охирги олтита ўйиннинг бештасида мағлуб бўлди  0 21:24АПЛ. "Арсенал" – "Манчестер Сити" 1:0 (матнли трансляция)  62 21:09А Серия. "Милан" – "Интер". Таркиблар аниқ!  4 20:58АПЛ. "Ман Юнайтед" бу сафар ўз уйида "Кристал Пэлас"га ютқазди. Лисандро Мартинес жароҳат олди  13 20:48Туркия. "Фенербахче" – "Ризеспор": Алиқулов сариқ карточкалари йиғилиб қолгани сабаб бу ўйинни ўтказиб юборади  0 20:16АПЛ. "Арсенал" – "Манчестер Сити". Абдуқодир Ҳусанов захирада  64 19:58Ла Лига. "Барселона" ўз уйида минимал ҳисобда "Алавес"ни таслим этди  62 19:33Гави жароҳат олди  5 18:55«Ал Насср» яна бир ТОП футболчи учун 100 миллион евро таклиф қилди  9 18:27А Серия. "Ювентус" ўз уйида "Эмполи"ни йирик ҳисобда таслим этди, Коло-Муанидан дубль  4 18:02АПЛ. "Брентфорд" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Кристал Пэлас" ўйинларининг таркиблари маълум  14 17:24«Машъал» икки нафар футболчи билан шартнома тузди. Улардан бири ўтган мавсумни Жанубий Кореяда ўтказган  0 16:52Гвардиола матбуот анжуманида Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида фикр билдирди  21 16:40Расман. «Манчестер Юнайтед» қишдаги илк харидини амалга оширди  2 16:22«Манчестер Сити»га қарши учрашувдан олдин «Реал»да жиддий йўқотиш бор  12

Златко Далич: "Қаршидан уч очко билан қайтмоқчимиз" Новости

Златко Далич: "Қаршидан уч очко билан қайтмоқчимиз"

ОЧЛ "D" гуруҳининг 5-тур ўйини "Насаф" - "Ал Айн" учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар бош мураббийи Златко Далич иштирок этди.


"Қаршига яхши ўйин намойиш этиб, қониқарли натижани қайд этиш мақсадида ташриф буюрдик. Ҳар иккала жамоа кучли, аммо биз гуруҳдан чиқиш учун уч очко олишимиз лозим бўлади. Бизнинг ўз мақсадларимиз ва режаларимиз мавжуд. Ўзбекистонда ўйнаш тажрибаси бизга қўл келади деб ўйлайман. Эртага жамоамиз кескин, муросасиз ўйин кўрсатади. "Насаф"ни ҳурмат қиламиз, аммо биз ғалабани кўзлаб майдонга тушамиз. ОЧЛни муваффақиятсиз бошлашимизни ҳеч ким кутмаганди. "Ал Жайиш" билан бўлган ўйинлар жуда қийин кечганди. Хатто ўз майдонимиздаги баҳсни уларга бой бергандик. Аммо тезда вазиятни ўнглаб, кейинги иккита учрашувда "Ал Аҳли"ни мағлуб этдик ва имкониятларимизни яхшилаб олдик. Аммо ҳозирга қадар тўплаган очколаримиз етарли эмас. Шу боис "Насаф" билан бўладиган беллашувларда очколаримизни тўлдириб олмоқчимиз. Лекин шуни қайд этишим мумкин, уларга қарши ўйинлар ҳам осон бўлмаслигини биламиз. ОЧЛда барча жамоалар ўз мамлакатлари шанини муносиб ҳимоя этишни кўзлашади. Бизнинг вазифа ҳам шундан иборат. ОЧЛдаги мақсадларимиз юқори. Эртанги ўйинда дисквалификацияси туфайли Муҳаммад Абдураҳмон иштирок эта олмайди", - деди Златко Далич.

- "Насаф"нинг заиф ва кучли томонлари айнан қайси чизиқда деб ўйлайсиз?

- "Насаф" мавсумни яқинда бошлади. Бизда эса мавсум деярли тугади. Шу боис жамоаларнинг ҳозирги ҳолати бирмунча фарқ қилиши табиий. "Насаф"нинг яқинда мамлакат чемпиони "Пахтакор"га қарши ўйинидан хабардормиз. Кучли жамоага қарши улар сафарда бир очко олишни уддасидан чиқишди. "Насаф" яхши шаклланган жамоа. Улар асосан қанотлар орқали ҳаракат қилишади. "Насаф"нинг қанотлари тез. Аммо биз уларга қарши ўз ўйин услубимиздан ҳаракат қиламиз. Футболда натижа муҳим. Аммо стадионга келган мухлислар футбол кўришни хоҳлайди. Шу боис нафақат натижа, балки ишқибозларнинг манфаатини ҳам ўйлаймиз. Менинг фалсафам, чиройли футбол орқали натижани қўлга киритиш. Футболда мухлисларнинг ўрни беқиёс. Биз уларни ўйлашга мажбурмиз. Шахсан мен учун натижадан ҳам кўра чиройли ва сифатли футбол ўйнаш муҳим.


Ли Мёнг Жу: Уйга уч очко олиб қайтишга ҳаракат қиламиз. Бизни муҳим баҳс кутиб турибди. Ўзбекистондан БААга ғалаба билан қайтиш кун тартибимиздан ўрин олган. Ишонаманки, эртага кўзланган мақсадимизга эришамиз.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика