RU

Последние новости

10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  1 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  1 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   3 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  5 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   12 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  22 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  2 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  22 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3

Златан vs Лукаку — аслида нима бўлган? Новости

Златан vs Лукаку — аслида нима бўлган?

Милан дербисининг "навбатдаги қисми"да майдон чинакамига "ёнди".

Нега Лукаку Ибрагимович билан уришиб кетай деди?

Бунинг учун Златан Ибрагимовичга алоҳида раҳмат айтиши зарур. Швециялик ҳужумчи қизил-қоралар тўқнашувининг асосий қахрамони бўлди, аммо учрашувни охиригача майдонда ўтказа олмади.

Айнан Ибрагимович 31-дақиқада жамоасини олдинга олиб чиқди. Ибра яна бир бор маҳоратини намойиш қилиб, нозик зарбани амалга оширди — тўп Самир Ханданович дарвозаси устунига тегиб, тўрдан жой олди. Бироқ учрашувнинг энг қизиқ воқеалари биринчи бўлим сўнгида бўлиб ўтди. Ибра "Интер" ҳужумчиси Ромелу Лукаку билан тортишиб қолди. Икки қоя том маънода тўқнашди ва бир-бирларининг манзилига ширин сўзларни йўллашди.

Ибрагимович кўпинча кўрадиганимиздек, табассум қилиб турар, Ромелу эса анча асабий кўринарди ва шериклари бельгиялик йигитни базўр швецияликнинг ёнидан олиб кетишди. Лукаку ортга қайтиш нияти йўқ эди ва рақибини ҳам "йўқ қилиб юборгиси" келиб турарди. Бу каби реакцияга нима сабаб бўлди?

Италия ОАВ хабарларига кўра, тортишув вақтида Златан бельгияликка қарата: "Бор йўқол ва ўзингнинг вуду-ахлатинг билан шуғуллан, эшшак", деган. Шундан кейин Ибра трибуна остига йўл олган, жаҳл отига минган Лукаку эса ортидан: "Сен онам ҳақида гаплашишни истайсанми? Буёққа кел, онам ҳақида гаплашгинг келдими?" Шу билан бирга Лукаку Златан ва унинг аёли манзилига ҳақоратли сўзларни йўллаган. Ҳақли равишда савол туғилади: вуду ва бельгиялик футболчининг онасининг нима алоқаси бор? Италиялик ҳамкасбларимиз архивларни ўрганиб чиқиб, 2017 йилдаги воқеани топишди.

Ўшанда Лукаку "Эвертон" шарафини ҳимоя қиларди, лекин "ирискалар" билан шартномани узайтиришдан бош тортади. Ливерпуль клуби президенти Фарход Моширининг сўзларига кўра, келишув узайтирмаслигига вуду сабаб бўлган. Функционернинг айтишича, Лукаку янги шартномага имзо чекишга тайёр эди, лекин ўша вақтда Африкада диний маросимда иштирок этаётганди. У ерда роҳиб футболчининг бошқа клубга ўтиши зарурлигини маълум қилади. Кейин нималар бўлгани футбол ишқибозларига яхши маълум. 

Танаффусдан кейин Ибрагимович "Милан"га панд берди, иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни эртароқ тарк этди. Швециялик майдон марказида Александр Коларовнинг оёқларига зарба берди ва кийиниш хонасига йўл олди, жамоаси эса камчиликда қолиб кетди. 

Лукаку бир неча дақиқа ўтиб пенальтидан унумли фойдаланди ва ҳисобни тенглаштирди. Ўйиннинг охирги дақиқаларида Кристиан Эриксеннинг голи эвазига "Интер" ғалабани илиб кетди ва Италия Кубоги ярим финали йўлланмасига эга бўлди.

Катта эҳтимол, Италия тартиб-интизом қўмиталари ҳали бу иш бўйича суриштирув ўтказиб, тегишли қарор чиқаришади. Балки воқеа яхшироқ ўрганилса, ирқчилик мавзусига ҳам етиб борилар. Ҳар ҳолда бу мавзу ҳозир "трендда". Балки шунинг учун Ибра ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида тезкор равишда ирқчиликка қаршилиги ва барча инсонлар тенг экани ҳақида гаплар қолдиргандир. Нима бўлганда ҳам, бир нарсани аниқ айтса бўлади — Златан билан футбол ишқибозлари зерикиб қолишмайди!


Рейтинг: +34   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика