RU

Последние новости

22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  2 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  8 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  0 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  8 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  19 20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  26 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  4 19:57АПЛ. "Челси" Лондон дербисида "Вест Хэм"га жавобсиз 5та гол урди  12 19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  62 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  21 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2

Златан "Манчестер Юнайтед"даги фаолиятини ёдга олди: "Ҳей, болакай! Сен дунёнинг энг яхши футболчисини танимаяпсанми?" Новости

Златан "Манчестер Юнайтед"даги фаолиятини ёдга олди: "Ҳей, болакай! Сен дунёнинг энг яхши футболчисини танимаяпсанми?"

"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович 2016-2018 йилларда фаолияти ўтган "Манчестер Юнайтед" ҳақида ёдга олди.

"Бир нарса мени ҳайрон қолдирган. Барчамиз "Манчестер Юнайтед"ни топ-клуб сифатида биламиз, мен ҳам шундай ўйлагандим. Бироқ бир куни кичик детални сезиб қолдим.

Бир куни ўйиндан олдин меҳмонхонага бордик. Нимадир ичгим келдим ва мини-бардан мевали шарбат ичдим. Ўйинни якунлаб уйга қайтдик.

Орадан вақт ўтди. Маошимизни ўтказиб беришди. Одатда мен бунга йил охирида қарардим. Бироқ бу сафар нимадир сабаб билан маошимни текширдим. Клуб маошимдан 1 фунт ушлаб қолибди.

Жамоа менежерига қўнғироқ қилдим: "Кечирасиз, нега маошим 1 фунт кам?". У менга: "Бу мевали шарбатнинг пули". "Нима, хазиллашяпсизми?", деб сўрадим. "Йўқ. Бу ерда олган нарсангга пул тўлашинг керак", деб жавоб берди менежер.

Меҳмонхонага ўзим истаб борганим йўқ. Дам олишда ҳам эмасдим. Бу ер менинг иш жойим. Нимани истасам қилишим керак, нимани истасам ичишим керак. Майдонда исталган нарса куч бериши мумкин.

Фунт?! Тасаввур қиляпсизми, бир фунт! Италияда бундай ҳолат умуман бўлмайди. Бу футболчиларнинг ҳурматини ифодалайдиган оддий ньюанс.

Яна ҳар куни клуб қароргоҳига кириш учун ҳужжатларни текширтириш керак. Бир куни қоровулларнинг ойнасига ҳужжатимни кўрсатиб: "Ҳей, болакай! Бу ерда ўйнаётганимга бир ойдан ошди. Сен дунёнинг энг яхши футболчисини танимаяпсанми, демак, ўзинг истаётган ишда эмассан", деб қўйгандим", - деди 40 ёшли Златан.

Рейтинг: +47   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика