RU

Последние новости

03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  12 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  27 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  29 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  67 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  13 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  3 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  3 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  8 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  4 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  6 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0

Зиёдулла Сафаровни табриклаймиз! Новости

Зиёдулла Сафаровни табриклаймиз!

“Насаф”нинг мухлислар клуби фаоли, voha.uz сайтининг жонкуярларидан бири, ашаддий футбол мухлиси - Зиёдулла Сафаровнинг бугун таваллуд айёми куни.
Футбол деса, барча ишини ишини йиғиштириб, стадионда ҳозир бўладиган бу инсон "Насаф" мухлислар клубида ҳам энг фаол аъзолардан бири ҳисобланади. Бир қарашда худдики бу инсоннинг футболдан бошқа ташвиши йўқдек.

Аслида юрист бўлиб, иши бошидан ошиб турган бўлса ҳам, мухлислар ташвиши унинг шахсий ташвишидан доимо устун туради.

Зиёдулла Сафаровнинг  шунингдек сайтимиз фаолияти давом этишида ҳам ўз ўрни бор.

Фурсатдан фойдаланиб, барча "Насаф" мухлислари ва сайтимиз номидан Зиёдулла Сафаровни бугунги таваллуд айёми билан самимий муракбод этамиз. У кишига мустаҳкам сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва бахт саодат тилаймиз! Футбол доимо ҳамроҳингиз бўлсин! Севимли "Насаф" жамоангизни чемпионлик шоҳсупасига кўтарилганини кўриш насиб этсин деймиз! Вояга етказаётган фарзандларингизни камолини кўриш ҳам насиб этсин! Доимо соғ ва омон бўлинг!

Бир гуруҳ воҳалик футбол мухлислари номидан voha.uz сайти.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика