RU

Последние новости

09:34Гранит Жака: "Европа лигаси финалида аутсайдер деган нарса бўлмайди"  0 09:09"Микст зона". Расул Йўлдошев: "Елкамиздан катта тоғ ағдарилди"  1 08:40Финал. Бугун Европа лигаси ғолиби аниқланади   5 08:15"Челси" Почеттинонинг истеъфосини эълон қилди. Янги мураббий ким бўлади?  7 07:50"Микст зона". Маҳмуд Маҳамаджонов: "Бу ҳали бошланиши. "Бунёдкор" худди шу темпда давом этади"  2 07:20Про лига шарҳи. "Машъал"да биринчи мағлубият, "Мерседес" "Бухоро" ва навбатдаги истеъфо бўлган 8-тур ҳақида  0 01:49Левандовскининг охирги голи "Барселона" учун қимматга тушди  8 01:22Роналду Европа чемпионатида иштирок этиш бўйича рекордчига айланади  4 00:55Шомуродовнинг мураббийи Клаудио Раньери "Кальяри"ни тарк этади  4 00:38Про лига. 9-турда ишлайдиган расмийлар  1 00:01Эдерсон "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 23:44Мессининг ўғли Суареснинг фарзандини доғда қолдирди  2 23:27Александр Стоймирович: "Бугунги учрашувда йўл қўйган хатоларимизни мантиқан тушунтириб бера олмайман"  9 23:10"Манчестер Сити" дарвозабони жанжал қилгани учун тунги клубдан ҳайдалди  0 22:56Илёс Зейтуллаев: "Бугунги учрашувда 3-4 йиллик умримни йўқотдим. Мен Пеп Гвардиола эмас, ангренлик Илёс Зейтуллаевман"  6

“Зирабулоқ” клубига техник мағлубият ёзилди Новости

“Зирабулоқ” клубига техник мағлубият ёзилди

Биласиз, 23 июнь куни B Про-лига иштирокчи жамоалари 11-тур доирасидан ўрин олган баҳсларни ўтказишди.

Тур доирасидан ўрин олган “Зирабулоқ” — “Ғиждувон” баҳси ҳам аслида 23 июнь куни ўтказилиши лозим эди. Бироқ Навоий вилояти Кармана туманидаги “Ёшлик” ўйингоҳида шу куни вилоят миқиёсидаги муҳим байрам тадбири бўлиб ўтиши муносабати билан “Зирабулоқ” клуби мазкур ўйинни бир кун кейин ўтказишни сўради. “Ғиждувон” клуби ҳам бунга розилик бергани боис ўйин 24 июнь санасига кўчирилди.

Бироқ мазкур учрашув бугун ҳам ўтказилмади. “Зирабулоқ” жамоасига эса учрашувни ўз майдонида ўтказишга умуман тайёр эмас экани сабаб техник мағлубият ёзилди.

Ўзбекистон профессионал футбол клублари учун 2019 йилги мавсум мусобақалари Регламенти 4.4 бандига асосан, футбол клублари учрашув ўтказилиши билан боғлиқ зарур ташкилий масалаларни ҳал этиш учун масъулдир. Улар ички ишлар органлари билан ҳамкорликда учрашувдан олдин, учрашув давомида ва учрашувдан кейин стадионда, унга туташган ҳудудда интизом ҳамда жамоатчилик тартибини сақлаш учун барча зарур чораларни кўришлари шарт саналади. Аммо “Зирабулоқ” клуби бу бандга асосан иш олиб бормади. Қолаверса, учрашувга тез тиббий ёрдам вакилларининг ўз вақтида етиб келиши таъминланмади.

Шунингдек, 6.39 бандга асосан майдон эгалари учрашув расмийларига ўйин видеоёзувини тақдим этиш имконияти йўқ экани маълум бўлди.

Бундан ташқари, 12.7 бандга кўра, стадионнинг ва тегишли хизматларнинг учрашувни ўтказишга тайёр экани бўйича акт тақдим этилмади. Юқорида санаб ўтилган сабабларга асосан “Зирабулоқ” — “Ғиждувон” учрашувида мезбон клубга техник мағлубият ёзилди.



“Зирабулоқ” — “Ғиждувон” -:+

Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика