RU

Последние новости

07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  3 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  0 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  5 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  8 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  1 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  5 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  8 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  8 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  18 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0

Зинедин Зидан: "Мадридда "Бавария" устидан каттароқ натижа қайд этишимиз мумкин" Новости

Зинедин Зидан: "Мадридда "Бавария" устидан каттароқ натижа қайд этишимиз мумкин"

"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан ЕЧЛ ярим финал доирасидаги "Бавария"га қарши жавоб ўйини олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида қатнашди.

 - Финалда ўйнаш қандай ажойиб эканини биламиз. Биз яна финалда ўйнаш бахтига муяссар бўлиш учун қўлимиздан келган барча ишни бажарамиз. Бу эса бизга қўшимча мотивация беради.

"Бавария" Мадридга ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатиш учун келганини биламиз. Мюнхенликлар ҳақиқий топ ва қойилмақом жамоа. Биз ҳам эртага энг яхши ўйинимизни намойиш этишни истаймиз. Эртанги ўйинга ҳар доимгидек тайёрмиз. Агарда ўхшаса, унда каттароқ натижа қайд этишимиз мумкин.

Энг муҳими, биз майдонга фақат ва фақат ғалабани кўзлаган ҳолда чиқишимиз лозим. Биз тезкор гол уришга ҳаракат қиламиз. Бу бизга жуда зарур.

Мураббийлик касби жуда қийин иш. Чемпионат, кубок баҳсларини ўйлашинг керак бўлади. Натижалар жуда муҳим аҳамият касб этади. Мураббий сифатида ҳам чемпионат ва кубок ўйинлари бирдек маъқул. Мен ҳар иккаласида ҳам муваффақият қозонишни истайман. Биз доимо янада яхши натижа қайд этишни истаймиз.

Бугун мен мураббийман. Мен "Реал"даги ишимни давом эттиришни истайман. Лекин менинг келажагим ҳозир ҳеч қандай аҳамият касб этмайди. Эртанги ўйин айни пайтда ҳаммасиданда муҳимроқ. Жавоб беллашувини "Реал" финалда ўйнагандек ўтказиши лозим бўлади. Бизнинг барча ўй-ҳаёлларимиз "Бавария"га қарши учрашув билан боғланган.

Бензема? Карим ажойиб ҳолатда. Бензема гол уришни ёқтирадиган ва шу билан биргаликда майдонда жамоа катта ҳажмдаги ишни бажарадиган меҳнаткаш футболчи.

Марсело қандай салоҳиятга эга футболчи эканлигини барча билади. Марсело "Реал"да 10 йилдан ортиқ ўйнамоқда ва бу вақт оралиғида у жамоа тарихига киришга улгурган. Марсело ҳаётда ҳам анча қувноқ инсон. У ҳар доим ҳазиллашади, футболчиларга аъло кайфият улашади. Марсело сингари футболчининг жамоада бўлиши кийиниш хонасидаги кайфиятга яхши таъсир қилади.

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика