RU

Последние новости

01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  0 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  2 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  3 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8

Зинедин Зидан: Футболчи, ота ва умр йўлдош Новости

Зинедин Зидан: Футболчи, ота ва умр йўлдош

Катта нарсалар узоқдан ҳам кўринади.
У футболдаги сўнгги ақлли футболчилардан бири. 1998 йилги финалда урган икки голи туфайли Францияда қаҳрамон даражасига кўтарилди. Ғаройиб, мўжизавий, дахшатли ва асосийси Чемпионлар лигаси финалида урилган муҳим голдан сўнг у янада машҳурликка эришди. "Мен оддий Зизуман, ёки шунчаки Яз".

Шунчаки кўзларига қараб



“Баъзида ҳаммасини ташлаб, кетиб қолгинг келади. Аммо аёлимнинг кўзларига қараб шуни тушундим: ҳаққим йўқ. Охиригача курашиш керак” – дейди Зидан.

Улар 1988 йилдан бери таниш. Канн шаҳрида, Вероник ҳали киноюлдуз ва машҳур продюсер бўлиб улгурмаган, маҳаллий клубларнинг бирида оддий раққосалик қилар эди. Ўшандан бери улар бирга.

Ролан Курбис уни "Бордо"га чақиради. Бу жамоада уч ажойиб футболчи Лизаразю – Зидан – Дюгарри тўп тепади ва улар аввалига жамоани мамлакатнинг асосий лигасига қайтаради. Кейин эса улар Европада ғалабалар гастроли уюштиришади. Уларни турли ҳил топ клублар териб кетади. Зидан эса “Ювентус”га насиб қилади.


 
Чемпионлар лигаси финал баҳсидаги мағлубиятдан кейин унинг кўзларини унутиш қийин. Ўша финалда хурсандчилик қилган Йерро, Санчис ва Рауллар билан бир қанча вақтдан сўнг ечиниш хонасида Зидан бирга ўтиради. У ёзда мўжиза кўрсатади.

Ҳамма 1998 йили Зиданнинг финалдаги дубли ва мусобақа давомидаги ажойиб ва такрорланмас тўп оширишларини эсласа керак.

“У доимо буни қилишга қодир бўлган. У сабрли ва яхши ниятли инсон. У ҳар доим ҳамма нарсада тартибли бўлган ва барчага ҳудди шундай талаблар қўйган. Майдонда доимо ҳаққоний кураш бўлмаслигини ҳамма билади. Орқадан зарбалар, сўкинишлар, жанжаллар. Зизу – мусулмон. У оиласига алоҳида эътибор беради” – дейди Дидъе Дешам.

Галлактик асрнинг бошланиши

Ажойиб учлик - Дешам майдон марказида ҳужумларни бузиб Жоркаеф ва Зиданга тўп олиб берарди, икки енгиб бўлмас ҳимоячилар Блан – Десайи эса ҳимоя марказида ҳужумларни сочиб ташлар эди. Ўтиб бўлмас девор ва ҳар қандай эшик учун калит. Лизаразю ва Тюрамни ҳам унутмаслик керак.

Франция ярим финал босқичида мағлубият ёқасида эди. Шукер Хорватия ҳисобда олдинга чиқиб олишига имкон яратади. Тюрам эса Зиданнинг тўп оширишларига очилиб хорватияликларга икки гол билан жавоб беради.

“Лиза доимо етакчи бўлган. "Бордо"да пенальтиларни у тепарди, терма жамоада эса у ёки Жоркаеф. Бир хатосидан кейин мени нуқта олдига олиб келиб “Теп” дейди. У менинг ҳаётимдаги энг қимматли инсонлардан бири. У дўстлик ва жамоа нима эканлигини билади” – дейди Зидан.

Кейинчалик эса “Ювентус” Зиданни олиб қолиш учун барча йўллардан фойдаланади, аммо бу саволга жавоб тайёр эди. Зидан “Реал Мадрид” аъзосига айланади.

Шу билан “Реал Мадрид”нинг галлактик асри бошланади. Миятович ва Шукер "Валенсия" ва "Севиля" даражасидаги футболчилар эди, Раул ва Йерро эса Испания терма жамоасининг суперюлдузлари бўлишган. Ўша вақтда клуб кўплаб омадсиз харидлар амалга оширган. Улар кўпчиликка ёқарди, аммо ҳеч нарса ютиша олмасди. Зидан пойтахт клубига ўтганидан сўнг, Перес кўплаб футболчилар билан музокаралар ўтказади. У айнан ўша вақтда спорт директорлиги вазифасини бажара бошлаган.



Ҳаммаси бошланди. Примьера, Чемпионлар лигаси, голлар, тўп оширишлар, барчаси янгича ва янги юлдузлар. Ўша вақтда бир қизиқ воқеа юз берган. Бекхем Раулдан 7 рақамни унга беришини илтимос қилади. Раул индамайди. Бекхем ёнига Зидан ва Фигу келиб унга: “Сўзсиз сен юлдузсан. Аммо биз ҳам бунга кўникдик. Луиш ҳам 7 рақамда ўйнарди. Ҳозир эса 10 билан майдонда. Мен ҳам бунга кўникдим. Чунки 7 рақам - бу Раул”.

Дононинг хазили

Зидан рухан ҳеч қачон юлдуз бўлмаган. Биз у ўзини ҳаётда қандай тутишини биламиз. Унинг барча ҳаракатлари ўз фикрига эга, ҳалол йигитлигини исботлайди.

Вақтида кетиш муҳим. У барча ютуқларга эришди. Унинг эсда қоларли голи Евродаги ярим финал, 120 дақиқа, алдаб ўтиш, зарба ва Абел Шавъер тўпни чизиқдан олиб чиқади. Тўп қўлга теккан эди. Ўша Португалия терма жамоаси кўп нарсага қодир эди. Ҳакам пенальти қўйиш учун керакли далилларга эга эди. Пенальти белгиланди. 10 дақиқа футболчилар баҳслашишди. Зидан пенальтини совуққонлик билан голга айлантиради.

2006 йил жаҳон чемпионати

Франция терма жамоаси ўз етакчисининг ҳаракатлари билан финалгача эмаклаб келди.
Матерацци ҳам ўз жамоасига, ўз услубида ёрдам берар эди. У финалдан сўнг бир неча бор “Менинг вазифам Зиданни ўйиндан йўқ қилиш эди.  Ҳар қандай йўл билан. Мен буни била туриб, унга ножоиз сўзларни айтганман. Асосийси у майдондан чиқиб кетиши кераклиги. Франция усиз ҳеч ким эмас. Биз эса финалда ўйнаётгандик” – деб тан олади.

Зидан яна эркакларча йўл тутади. У ҳақоратли сўзларга жавобан, Матерацци билан ўзгача хазил қилади. Бу ҳаракатлари учун ҳеч ким уни айбламайди.


 
Зидан футболга борини берди. Унинг статистикаси шундай: 612 учрашув, 116 гол. Голли тўп оширишларини иккига, балки учга кўпайтириш керак. Чунки "Бордо"дан бошлаб у жамоанинг юраги бўлган. У тўп оширишларида адашиши қийин эди ва бундай совғаларни голга айлантирмаслик шармандалик бўлар эди.

Зидан, Раул ва Гути

У Мадридда қолди. Футболдан бироз дам олди. Болаларига нималарнидир ўргатди, Бензема ва Пересга фойдали маслаҳатлар берди. Аммо бу мавсумда у фаоллашди. “Реал Мадрид”да спорт директори лавозимига тайинланди.

“Бу жуда қийин ва қизиқ. Мен “Ювентус”да билган Анчелотти билан бир жамоада ишлашимни тасаввур қила олармидим?  Менимча, йўқ. Ҳеч ким Мадридда пайдо бўлганимдан менчалик ҳурсанд эмас.Анчелоттини мураббий ва инсон сифатида яхши таърифлаш мумкин. У мени кўп нарсага ўргатди” – дейди Зизу.

Футболчилар уни қадрлашарди. “Ўтган мавсумдан кейин менда танлаш имконияти бор эди – деб эслайди Иско, – Моратанинг фикрича, Зидан ишонтирди. У камтар. У менинг энг яхши дўстим ва унинг сўзлари мен учун кўп нарсани англатади. Сенга Зидан қўнғироқ қилиб, учрашишни таклиф қилса ва учрашувда ўз жамоасига таклиф қилса, йўқ дейиш қийин”.

“Биз кўп нарсага эришдик. Аммо ҳеч қайсимиз Зидан билан бирга ўйнамаганмиз. Унинг маслаҳатлари, фикрлари бебаҳо. У билан дўстлик ва самимийлик уйғонади” – дейди Серхио Рамос.

“Ўйлашимча, Зидан мустақил фаолият олиб боришга тайёр. Унданда иқтидорлироқ шогирдим бўлмаган” – дейди Карло Анчелотти.

Кейинги мавсумда у бош мураббий бўлади. Чемпионлар лигасида ғалаба қозонганидан сўнг мураббийни фақат Абрамович кетқазиб юбора олади. Перес бошқалардан ажралиб туради, мухлисларни ҳайратга солишни севади.   

Кечагина Перес Зиданга Кастилиани бошқаришни таклиф қилди. Бу қудуқ унинг даражасида бўлмаса ҳам, ўз фаолиятини бошлаш учун яхши имконият. Ёш футболчилар билан ишлашни ва уларнинг тилини топа олишни Зизу билади. Футболчилик пайтида, интервюларининг бирида ўзини болалар мураббийи сифатида кўраётганини айтган.



Францияга эркин мураббий сифатида қайтиши ҳозирча қолдирилади. Уни ҳозир Испания билан кўп нарса боғлаб турибди. Норасмий маълумотларга кўра Зидан 2016 йилда Анчелоттининг ўрнини эгаллайди. Раул эса Пересни. Кастилияда Гути ишлайди. Орзу. Балки ушалиб қолар?


Жасур Асланов таржимаси
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика