RU

Последние новости

22:18Лингард эркин агентга айланди  0 22:10ЖЧ-2026га қуръа ташланмоқда  36 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  5 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  5 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  3 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  15 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  3 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  7 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  59 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0

Зинедин Зидан: "Биринчи бўлимнинг ўзида голлар уришимиз керак эди — икки очко йўқотдик" Новости

Зинедин Зидан: "Биринчи бўлимнинг ўзида голлар уришимиз керак эди — икки очко йўқотдик"

"Реал" устози Зинедин Зидан "Реал Сосьедад" билан дурангдан кейин (1:1) фикрлари билан ўртоқлашди.

"Яхши ўйин ўтказдик. Балки беллашувни кўнгилдагидек бошлай олмагандирмиз, лекин етарлича вазиятларимиз бўлди. Айниқса биринчи бўлимда яққол имкониятлардан фойдалана олмадик. Биз уйимизда тўп тепдик, бугун икки очко йўқотдик. Бунга эса қаршимизда турган, бугун анча яхши ўйин ўтказган рақиб турганди.

Мен босимдан қониқмаганим учун схемани ўзгартирдим. Орадан 10-15 дақиқа ўтди ва мен тактик схемани яна ўзгартиришга қарор қилдим, бу ўйинда биз 4-3-3 схемада яхшироқ ҳаракат қилдик. Бир ўйинда 3 марта схемани алиштириш таваккалчилик эмасми десангиз – ҳа, бу зараримизга ишлаши ҳам мумкин эди, лекин менимча ўйинимиз яхши томонга ўзгарди. 

Баъзи футболчилар 55 - 60 дақиқа ўтиб, чарчаб қолди, шу сабабли ўйинчи алмаштиришга қарор қилдик. Нима қилиб бўлса ҳам ўйин динамикасини ўзгартиришимиз зарур эди. Хотиржамликни сақлаб қолишимиз зарур. Қайтараман, ёмон ўйин ўтказмадик. Бизда гол уриш учун 3 - 4 та яққол имконият юзага келди. Сабр, хотиржамлик ва хордиқ. 

Бугунги ўйин дербига буткул таъсир қилмайди деб ўйлайман. "Атлетико"га қарши ҳам вазиятлар яратиб, муҳими улардан фойдалана олсак бўлгани, – деди Зидан.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика