Зинедин Зидан: «Барчасини таҳлил қилиб чиқишим керак»
19 янв 2017 08:20
Новости
Зинедин Зидан: «Барчасини таҳлил қилиб чиқишим керак»
«Реал» устози Зинедин Зидан Испания кубоги доирасидаги «Сельта»га қарши баҳсдан сўнг (1:2) ўз фикрларини билдирди.
«Сельта»нинг кўрсатган ўйинидан хайрон қолганим йўқ. Улар бизга зиён етказишлари мумкинлигини билардим. Ҳозир ёмон даврни бошдан кечираяпмиз. Олдинда чемпионат ўйини бор, барчасини таҳлил қилиб чиқиш керак. Ўйин бошиданоқ режамиз иш бермади.
«Севилья»га қарши ўйин ҳам оғир ўтганди. Биз «Реал»миз ва ишлашда давом этамиз. Бу вазиятдан чиқиб кетамиз. Охирги икки баҳсда биз кутган нарсалар рўй бермади», – дейди Зидан.
Комментарии