RU

Последние новости

03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  0 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  36 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  3 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  61 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  11 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  1 21:23Эшитдик-да! Левченко "Нефтчи"да қолади  10 20:56Ўзбекистон U-17'нинг бугунги машғулотидан суратлар  3 19:50Расман: Тимур Кападзе Ўзбекистон МТЖдан кетди  28

Зиданнинг қўнғироғи муҳим роль ўйнайди Новости

Зиданнинг қўнғироғи муҳим роль ўйнайди

Агар сенга Зинедин Зиданнинг ўзи қўнғироқ қилиб сени “Реал Мадрид”да ўйнашингни хоҳлашини айтса бу сизга қаттиқ таъсир қилиши аниқ.
Унинг қўнғироқ қилиши ҳақиқий шарафдир, шунинг учун хам йўқ деган жавобни бериш иложсиз. Олдинроқ бу иш Иско билан содир бўлди, хозир эса Асьер Ильярраменди билан рўй беряпти. Зиданниг таъсири кучли, Ильярраменди ҳам бунга қарши эмас. Франциялик афсонанинг қўнғироғи мутрикулиликни кейинги мавсумда оқ либосда кўришга етарли бўлиши хам мумкин.

Француз “Реал Сосьедад”нинг ёш ярим ҳимоячиси билан шартнома имзоланишига фаол қатнашмоқда. Асьер Ильярраменди 21 ёшлилар ўртасидаги Европа Чемпионатида қатнашиб яхши таассурот қолдирган. Зидан мобил телефонини олиб унинг номерини терган ва олдин Иско билан содир бўлганидек уни “Бернабеу”да ўйнашга кўндирган. Агар шундай давом этса Зидан “Реал Мадрид”га чақирувчи энг яхши бренд бўлади.

У жамоага фақат ўз иши бўйича хизмат қилмасдан спорт бўйича ҳам фаол агентдир ва у буни шу ёзда исботлаб берди. Унинг мақсади аниқ – “Реал Мадрид”ни ёш ва ўзи каби маҳоратли футболчилардан иборат жамоа бўлишини хоҳлайди.

Иско билан рўй берган воқеа: Мануэль Пеллегрини Искони Англияга олиб кетишга деярли келишганди ва уни “Манчестер Сити”га қўшиб олмоқчи эди. Лекин Зидан унинг “йўлини тўсди” ва футболчи билан гаплашиб уни кўндирди. Бир неча кундан кейин эса Иско “Бернабеу”да таништирилди.

Зиданнинг биринчи омадли трансфери Рафаэл Варан бўлган. У келажакда “Реал Мадрид”нинг ҳимоясига бошчилик қила оладиган яна бир футболчидир. Зидан маҳоратини майдонда кўрсатган ва унинг таъсири ҳали ҳам сақланиб қолган. Зиданга шунчаки йўқ дейишни иложи йўқ...
 

real-madrid.ru сайтидан Жавлонбек Юсупов таржимаси
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика