Зиданнинг келажаги “Боруссия М” билан ўйиндаги натижага боғлиқ (Cadena Ser)
03 дек 2020 21:45
Новости
Зиданнинг келажаги “Боруссия М” билан ўйиндаги натижага боғлиқ (Cadena Ser)
“Реал” Чемпионлар Лигаси сўнгги турида “Боруссия М” билан ўйнайди.
Агар жамоа мазкур учрашувда ғалабага эришолмаса, мадридликлар устози Зинедин Зидан истеъфога чиқарилиши кутилмоқда.
“Реал” 7 очко билан “B” гуруҳида Европа Лигасига йўлланма берувчи 3-ўринда турибди. “Шахтёр” ҳам шундай натижага эга, пешқадам “Боруссия М”да 8 очко бўлса, сўнгги поғонадаги “Интер”да 5 очко мавжуд. 6-тур олдидан мазкур квартетдаги барча жамоалар кейинги босқичга чиқиш имконига эга.
Эслатиб ўтамиз, “Реал” – “Боруссия М” учрашуви Тошкент вақти билан 10 декабрга ўтар кечаси соат 01:00 да бошланади.
Похожие новости
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Комментарии