RU

Зидан Йович ҳақида: “Мен айбдормасман” Новости

Зидан Йович ҳақида: “Мен айбдормасман”

“Реал” устози Зинедин Зидан мадридликлар сафида ўзини кўрсатолмаган Лука Йович ҳақида фикр билдирди.

Йович ижара асосида "Айнтрахт"га қайтди ва собиқ жамоасидаги илк ўйинидаёқ дублга эришди.

“Бахтлиман, бу менга ёқди. Йовичга ва бошқаларга ҳам энг яхши тилакларимни тилайман.

“Реал” аъзоси бўлиш қийин. Буни футболчи сифатида ўзимда ҳис этганман. Ўйлашимча, Йовични сотиб олганимиз биз учун яхши вариант бўлган. Ундан хурсандман ва бир кун келиб Мадридда ҳам шу ишни амалга оширади деб умид қиламан. Унда бошқа футболчилар каби бу ерда келажаги бор.

“Реал”да доимо жиддий рақобат мавжуд, мураббий эса бунга айбдор эмас”, дейди Зидан.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика