RU

Последние новости

Зидан “Реал”даги ўйинлар бўйича Дель Боске билан тенглашди. Улардан олдинда фақат бир мураббий бор Новости

Зидан “Реал”даги ўйинлар бўйича Дель Боске билан тенглашди. Улардан олдинда фақат бир мураббий бор

Ла Лига доирасида ўтган “Атлетико” – “Реал” баҳси (1:1) Зинедин Зидан учун мадридликлар бошқарувидаги 246-ўйин бўлди.

У мазкур кўрсаткич бўйича Висенте Дель Боске билан тенглашди. "Қаймоқранглилар" мураббийи сифатида энг кўп учрашув ўтказган мутахассис эса Мигель Муньос ҳисобланади – 605 та.

Зидан 246 ўйиннинг 161 тасида зафар қучган. Бугун 50-маротаба дуранг ўйнаган бўлса, 35 та учрашувда мағлуб бўлган эди.

Дель Боскенинг статистикаси – 133 ғалаба, 58 дуранг ва 55 мағлубият.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика