RU

Последние новости

15:28"Динамо" назорат ўйинида Россиянинг 3 карра чемпионига йирик ҳисобда ютқазди  1 15:01"Астон Вилла" таркиб учун харажатлар лимитини бузгани учун яна УEФА томонидан жаримага тортилиши мумкин. Клуб ўтган йили 6 млн евро тўлаган  1 14:31АПЛ форварди Англиянинг 8 та клубида қизиқиш уйғотди  4 14:00"Манчестер Сити" "Рома" ўйинчиси учун 50 млн евро беришга тайёр  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Мактоминейни қайтариш устида ишламоқда  6 12:15Суперлига. 1-тур ўйинларининг бошланиш вақти маълум  12 11:58Уго Фернандес — "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 11:30Горецка ёзда "Арсенал"га ўтишга қизиқмоқда  3 10:30Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мураббийи Сергей Чигодаев: "Финалга чиқиш учун исталган рақибни ютишимиз керак"  7 09:50"Металлург" яна 2 нафар футболчи билан шартнома имзолади  0 09:25Назорат учрашуви. "Сўғдиёна" "Пари НН"га йирик ҳисобда енгилди  0 08:50Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  106 08:25"Бухоро" назорат учрашувида Грузия клуби билан дуранг ўйнади  0 07:52Футзал клублари учун хушхабар: ОФК тўхтаб қолган мусобақани қайта тиклаш режасини тузяпти  4 03:56Бундеслига. "Боруссия Д" "Майнц"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0

Зидан: “Реал” босим нималагини яхши билади” Новости

Зидан: “Реал” босим нималагини яхши билади”

“Реал” бош мураббийи Зинедин Зидан ЕЧЛ финалидан нималар кутаётганлиги ҳақида гапирди.

“Биз жорий мавсумда катта ишларни амалга оширдик – Ла Лигада ғолиб чиқдик ва ЕЧЛ финалига етиб келдик. Тайёргарлик – бу энг муҳим босқич. Биз бу ишни бажардик.

Биз босим нима эканлигини жуда яхши биламиз. Биз ҳар доим фаворит ҳисобланганмиз, гарчи финалда фаворитлар бўлмасада. Битта ўйиндан иборат баҳсда ҳар нарса содир бўлиши мумкин.

Менинг ҳолатим... Кимдир менга ёшлигимда шундай ҳолатларни бошимлан кечиришимни айтса, ишонмасдим. Аммо мен ҳозир яхши даврни бошимдан ўтказаяпман ва бундан завқ олаяпман. Биз билан бўлаётган ҳар бир ҳолат менга манзур бўлмоқда. Мен оддий мураббийман, жамоанинг ҳар бир аъзоси сингари... Миланда ўтган финалдан кейин бизни яна бир ажойиб финал баҳси кутиб турибди. Биз “жанг”га тайёрмиз.

Футбол ўйнаш учун майдонга чиқдингми унга борингни бахш этишинг шарт. Биз кўплаб беллашувларда ютқазиб қўйдик. Мағлубият нималигини яхши биламиз. Бу “Ювентус”га ҳам тегишли ҳолат. Биз ўз ўйинимизни кўрсатишга уринамиз. Бизга қарши ажойиб жамоа тўп тепади. Барча футбол ихлосмандлари қизиқарли финални кўришга иштиёқманд бўлиб туришибди.

Криштиану яхши инсон, у бошқалар учун ҳам қайғуради. У ғалабалардан чарчамайди. Унга доим ғалаба камлик қилади. У ҳар доим, ҳатто машғулотларда ҳам ғолиб чиқишни истайди. У табиатан етакчи, айниқса майдонда. Бу унга қон билан кирган.

Агар биз бирга тўп тепганимизда ҳам у юлдузлигича қоларди. Чунки у кўп гол уради. Бу эса энг муҳими. Гол уриш ва рақибга дарвозани ишғол этишга имкон бермаслик. Мен Туринда, “Ювентус”да ўйнаганман ва катеначчо нималигидан яхши хабардорман.

Эртага ким майдонга чиқишини айтиб ўтирмайман. Иско ва Бэйл  балким бирга тўп тепишар... Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Жамоага қараб туриб шунга амин бўлаяпманки, барча “жанг”га тайёр. Гап фақат руҳий томонлама эмас, жисмоний тарафдан ҳам барча шай ҳолатда.

Ярим ҳимоя, албатта энг муҳим жиҳат.  Аммо энг қийини – тўп ўтказмаслик. 80-90 дақиқа яхши ўйнаб турасан, ўйин охирида рақибинг гол уриб кетса, барчаси якунланади. Айнан шу нарса ҳужумчиларимиздан талаб этилади. Ўзим футбол ўйнаганимда, бу нарса қийинлигини жуда яхши билганман. Кўп бўлмасада, менга бир неча бор муҳим голларни уриш насиб этган.

Умуман олганда  ҳеч нарсани ўзгартирмоқчи эмасмиз. Биз эртанги баҳс ҳақида гапираяпмиз. Биз ҳар доим нима қилиб келинган бўлса, шуни қилмоқчимиз. Амалда бу қандай бўлишини эса ўйинда билиб оламиз”, деди Зидан.


Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика