Зидан: "Кейинги мавсумда биз билан фахрланасиз"
19 мая 2019 11:43
Новости
Зидан: "Кейинги мавсумда биз билан фахрланасиз"
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан сўнгги тур доирасида "Бетис"га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.
"Мавсумни чиройли якунлаш учун кўп ишладик. Мухлисларимиз билан ижобий кайфиятда хайрлашмоқчимиз. Оғир мавсумни якунламоқдамиз ва биз мухлисларга қайта олишимизни кўрсата олмоқчимиз. Барча совринларни юта оламиз деб ваъда бера олмайман, бироқ яхши ниятларимиз бор. Ушбу мавсум якунланаётгани эса ажойиб.
Бэйл эртага биз билан. Бошқа нимадир дея олмайман. Бу ўйин у учун охиргиси бўлиши мумкинлигини ҳам билмайман. Мавсум якунланмоқда, олдинда бизни катта танаффус кутмоқда", - деди Зидан.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Комментарии