Зидан калла қўйган футболчи: «Бу инсон олдида шляпамни ечаман»
05 апр 2019 21:40
Новости
Зидан калла қўйган футболчи: «Бу инсон олдида шляпамни ечаман»
Маҳаллий нашрлардан бири Марконинг Зидан билан алоқалари қандай эканлигига қизиқди.
«Йўқ, афсуски, у билан анчадан бери кўришмадик. Умуман Зидан билан алоқаларимиз яхши эмас. Зидан ҳақида айтадиган ягона гапим, уни жаҳон чемпиони ва мураббий сифатида эришган ютуқлари учун қаттиқ хурмат қиламан. Бу инсон олдида шляпамни ечаман», - дея жавоб қилган собиқ ҳимоячи.
Эслатиб ўтамиз, 2006-йилги мундиалнинг Италия ҳамда Франция ўртасидаги ҳал қилувчи баҳснинг экстра таймларининг иккинчисида Марко Матерацци Зиданни ҳақорат қилади. Оқибатда, Франция сардори жаҳл билан Марконинг кўкрак қисмига калла билан зарба бериб, уни майдонга қулатади. Мазкур вазият учун ҳакам Зиданга қизил карточка кўрсатиб, ўйиндан четлатади. Ўша йилги мундиалда эса «Сқуадра Аззурра» пенальтилар сериясида ғолиб бўлган ҳолда мусобақанинг тўртинчи чемпионлик титулини қўлга киритади.
Аввалроқ, Матерацци Goal.com нашрига берган интервьюсида хатосини тан олиб, нотўғри иш қилганини тан олган эди.
Комментарии