Зидан истеъфога чиқишдан қўрқмайди
07 окт 2016 13:32
Новости
Зидан истеъфога чиқишдан қўрқмайди
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан кетма-кет дуранг натижаларидан сўнг истеъфо мавзусидаги саволларга кўп дуч келмоқда.
- Мен истеъфога чиқишдан қўрқмайман. Бу воқеа қачондир барибир содир бўлади.
Мен кўпроқ ўз ишимдан роҳат, завқ оламан. Менга ажойиб имконият туғилган ва мен бундан бағоятда хурсандман. Ўз ишим менга ёқади. Лекин ишни бажариш осон эмас.
Мен доимо янги нарсаларни ўрганишга ҳаракат қиламан, янада кучлироқ бўлишни, малакамни оширишни хоҳлайман. "Реал"даги ажойиб футболчилар билан ишлаб ҳар куни янгилик ўрганасан. Ўз ишимга содиқман.
Тўғриси, жамоани ўйинга тайёрлаш жараёнлари менга учрашувлардан кўра қизиқроқ туюлади.
Похожие новости
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"
Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди
Комментарии