Зидан дисквалификация қилинди
22 янв 13:24
Новости
Зидан дисквалификация қилинди
Африка футбол конфедерацияси (CAF) Африка Миллатлари Кубоги чорак финалидан кейин юзага келган кескин ҳодисада иштирок этгани учун дарвозабон Лука Зиданни 2 ўйинга дисквалификация қилганини тасдиқлади.
Ўша баҳсда Нигерия Жазоирни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга йўл олганди. Финал ҳуштаги чалингандан кейин майдонда кескинлик авж олди ва баҳс тортишувли ҳолат билан якунланди.
Жазоир терма жамоаси дарвозабони, футбол афсонаси Зинедин Зиданнинг ўғли Лука тўқнашувга аралашиб, Нигерия термаси ярим ҳимоячиси Рафаэль Оньедикани туртиб юборди.

Ҳисоботлар ва видеодалиллар ўрганилгандан сўнг CAF Зиданнинг ҳаракати интизом қоидаларига зид эканини аниқлади. Бошқарув органи дисквалификация 2027 йилги Африка Миллатлари Кубоги саралаш ўйинлари давомида ўталишини маълум қилди.
Похожие новости
championat.asia
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
ЕЧЛ. "Барселона" бироз асабий ўтган ўйинда "Славия"ни мағлубиятга учратди
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Расман: "Металлург" қайта тикланди
Комментарии