Зидан: "Агар Роналду гол урмаса, бунинг қўрқинчли жойи йўқ"
07 ноя 2016 10:33
Новости
Зидан: "Агар Роналду гол урмаса, бунинг қўрқинчли жойи йўқ"
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зиданнинг фикрича, жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналду сўнгги учрашувларда гол урмаётганидан муаммо ясаш керак эмас.
Франциялик мутахассис бу ҳақда "Леганес"га қарши учрашувдан (3:0) сўнг айтди.
"Роналду билан ҳеч нарса содир бўлаётгани йўқ. Криштиану доимо гол уришини истаймиз. У ҳар сафар рақиб дарвозасини ишғол қилишни истайди, аммо Роналду гол ура олмаса бунинг қўрқинчли жиҳати йўқ. Мен уни яхши формада эканлигини ва бор эътиборини жамоанинг вазифаларига қаратганини кўриб турибман. Унга гол уриш ёқади, лекин голлар йўқлиги Криштиануни ҳавотирга солмайди" - дейди Зидан.
Жорий мавсумда Роналду ЛаЛиганинг 8 та учрашувида 5 та гол урди ва 2 та голли пас берди.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии