RU

Последние новости

10:42Футзал. Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Австралия билан ўйнайди  2 10:33ЎФАнинг 2025 йилги фаолиятига бағишланган конгресс ва "Йилнинг энг яхшилари"ни тақдирлаш маросими бошланмоқда  0 09:56Инсайд тасдиқланди: Сардор Раҳмонов — "Бунёдкор" футболчиси  1 09:41Гейнрихнинг ЦСКАдаги ягона голини урган учрашувни ёдга оламиз  3 09:00Sofascore. Азиз Ғаниев учрашувнинг энг яхшиси бўлди  2 08:35Бензема янги шартнома сабаб "Ал-Иттиҳод"да ўйнашни тўхтатди  2 08:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  82 07:45Бугун футбол. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Арманистон клуби билан ўйнайди  6 02:59Европа лигаси. Умумий гуруҳ босқичи якунига етди  1 02:29"Кристал Пэлас" "Астон Вилла" футболчисини ижарага олди  0 01:53Жеррард яна бир бор Слотни танқид қилди  2 01:24ПСЖ етакчиси сафдан чиқди  1 00:53Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол"дан бир хил натижа  1 00:16БАА. "Банияс" "Ал Наср"ни мағлуб этди, Шукуров тўлиқ ўйин ўтказди  5 23:50Вернер АҚШ жамоасига ўтди, бироқ "Интер Майами"га эмас  0

Жозибасиз ўйиндаги нурсиз дуранг Новости

Жозибасиз ўйиндаги нурсиз дуранг

Жаҳон чемпионати тобора ўзининг энг қизғин палласига кириб бормоқда.

Мундиалда ҳар бир ўйин жуда катта аҳамиятга эга. "С" гуруҳида иштирок этаётган Европанинг Греция ва Осиёнинг Япония жамоалари 2-турга келиб ўзаро баҳс олиб боришди.


Бу жамоалар аввалги турда ютқазганликлари боис, кўпчилик улардан ёрқин ва шиддатли футбол кутгани бор гап. Чунки ҳар иккала жамоа учун очко сув ва ҳаводек зарур эди. Ютган жамоанинг кейинги босқич йўлланмаси учун имконияти ошарди. Лекин бу учрашувда улар кутилганидек юқори даражали футболни эмас, балки оғир ва сифатсиз ўйинни намойиш этиб беришди. Асосан Япония терма жамоаси олдинга интилди ва гол киритиш учун астойдил ҳаракат қилди. Лекин Грециянинг ўша эски "ёпиқ" ўйини бу гал ҳам давом эттирилди. Биринчи бўлим умуман вазиятларсиз ўтди десак муболаға бўлмайди. Футбол жозибадор ўйин. Лекин Греция танлаган услуб, ушбу ўйин жозибасига путур етказди. Греция рақибига ҳам ўйнаш имконини бермади ва ўзи ҳам ҳужумга ўтмади. Биринчи бўлим грециялик футболчи Катсунариснинг четлатилиши билан ёдга қолди.

Иккинчи бўлимда ҳам "самурайлар" олдинга интилишди. Лекин шу куни япониялик чарм тўп усталарига рақиб дарвозасини нишонга олиш насиб этмади. Японияда тўп киритиш учун имкониятлар юзага келди, ҳар ҳолда бутун ўйин давомида ҳужумга интилган жамоада вазиятлар бўлди. Лекин Учида, Эндо, Окубонинг зарбаларини баъзида Карнезис бартараф этган бўлса, гоҳида япониялик футболчиларга аниқлик етишмади. 

Жозибасиз ўтган ўйин, нурсиз дуранг билан якун топди.


ЖЧ-2014. "С" гуруҳи, 2-тур.

ЯПОНИЯ – ГРЕЦИЯ 0:0
Натал. “Арена дас Дунас” стадиони
Бош ҳакам
: Хоэль Агилар (Сальвадор)

Япония
: Кавашима, Учида, Хонда, Нагатомо, Оказаки, Окубо, Конно, Ямагучи, Хасебе (Эндо, 46), Осако (Кагава, 57), Йошида.

Греция
: Карнезис, Манятис, Манолас, Самарас, Коне (Салпингидис, 81), Митроглу (Гекас, 35), Торосидис, Фетфазидиз (Карагунис, 41), Сократис, Чолевас, Катсуранис.

Огоҳлантириш
: Хасебе (13), Катсунарис (26),Торосидис (89).

Четлатиш
:Катсунарис (38). 


Шаҳбоз Беғамов.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика