Жозе Моуриньо Мосес ва Лукаку нега ижарага берилганини тушунтирди
04 сен 2013 20:39
Новости


Жозе Моуриньо Мосес ва Лукаку нега ижарага берилганини тушунтирди
"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо нима учун трансфер бозори ниҳоясида Мосес ва Лукакуни ижарага бериб юборганини изоҳлаб берди.
"Менимча энди футболчиларнинг олди-соттиси ҳақида гапиришни тўхтатсак ҳам бўлар. Оҳирги кунда футболчиларни кетиши кўп учрайди. Биз клуб ҳақида ўйлашимиз керак. Шу билан бирга, алоҳида футболчилар тақдири ҳақида ҳам ўйлашимасак бўлмайди".
"Мосес ва Лукаку вазиятида эса биз жон деб, ушбу футболчиларни ўз сафимизда сақлаб қолган бўлардик. Бироқ клуб ва футболчилар келажаги учун уларни ижарага беришга қарор қилдик".
"Ҳужумда Лукакудан ташқари бизда Торрес, Это'О ва Демба Ба бор. Албатта, у ҳам қанчадир муддат ўйин амалиётига эга бўларди. Бироқ у ерда у барча ўйинда майдонга тушиши мумкин", деди Моуриньо.

Комментарии