RU

Последние новости

18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  2 18:29"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон. Асосий таркиблар маълум  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  12 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  3 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  9 17:10CAFA Nations Cup. Ўмон Ҳиндистон билан 3-ўрин учун беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  5 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  4 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  7 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  4 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  6 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  7

Жўра Хонназаров халқаро турнири. “Бунёдкор-2001” ярим финалда Новости

Жўра Хонназаров халқаро турнири. “Бунёдкор-2001” ярим финалда

Тошкентдаги “Чилонзор” стадионида Жўра Хонназаров хотирасига бағишланган халқаро турнир бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар бергандик.
Бугун ушбу мусобақанинг гуруҳ босқичи доирасидаги сўнгги учрашувлар бўлиб ўтди. “Бунёдкор-2001” мазкур турда Жиззах шаҳри жамоаси билан гуруҳ ғолиблиги учун кураш олиб борди. Ушбу ўйингача ҳар иккала жамоада биттадан ғалаба борлиги ва гуруҳдан фақат биринчи ўринни эгаллаган жамоагина кейинги босқичга чиқиши боис учрашув аҳамияти катта бўлди.

Учрашувда биринчи бўлиб жиззахликлар ҳисобни очишди. Вазиятни ўнглаш учун тошкентликлар катта куч билан олдинга ўтишди. Бу ҳаракатлар кўп ўтмай самарасини берди. Бурчакдан ошириб берилган тўпни Жасур Ҳолдоров чиройли тарзда дарвозага жойлаб қўйди – 1:1. Кейинги дақиқаларда ўйин темпи бироз тушди. Лекин биринчи тайм якунланишига бир неча дақиқалар қолганида жиззахликлар яна ҳисобда олдинга ўтиб олишди – 1:2.

Иккинчи бўлимда “қалдирғочлар” мувозанатни тиклашга урунишди ва ўз ниятларига эришишди. Бурчакдан ошириб берилган тўпни Зокир Ҳасанов дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни тенглаштирди – 2:2.

Ҳар иккала жамоа учун қийин кечган баҳс жангавор дуранг билан якун топди.

“Б” гуруҳи. Якуний жадвал

Жамоа Ў Ю Д М Т-Ф О
1 “Бунёдкор” 2 1 1 0 11-2 4
2 “Жиззах” 2 1 1 0 6-3 4
3 “Чирчиқ” 2 0 0 2 1-13 0


“Қалдирғочлар” тўплар фарқига кўра гуруҳда биринчи ўринни эгаллашди. “Бунёдкор-2001” ярим финалда “Локомотив” билан беллашади. Ўйин “Чилонзор” стадионида соат 10:00да бошланади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика