Жо интизомни бузгани учун "Атлетико Минейро"дан четлатилди
04 ноя 2014 12:47
Новости
Жо интизомни бузгани учун "Атлетико Минейро"дан четлатилди
"Атлетико Минейро" бош директори Эдуардо Малуфнинг таъкидлашича, жамоа ҳужумчиси Жо тартибни бузгани учун клубдан четлатилди.
Энди "Атлетико Минейро" ўйинларида Жо билан бирга Эмерсон Консейсао ва Андре ҳам иштирок этмайди. Санкция муддати мавсум сўнгги қадар этиб тайинланди.
"Якшанба куни "Куритиба"га қарши ўйнадик. Учрашувдан сўнг жамоа ресторанга борди, аммо соат 1:30да меҳмонҳонага қайтдик. Аммо уч футболчи тартибни бузарлик қилишди ва клуб интизомини бузди. Жамоа президенти билан келишган ҳолда бу футболчиларни клубнинг бир қисми бўлмаслигига қарор қилдик" - дейди Малуф.
Эслатиб ўтамиз, Жо Бразилия терма жамоаси сафида сўнгги жаҳон чемпионатида иштирок этди.
Комментарии