RU

Последние новости

20:26"Сассуоло" B Серияга тушиб кетди. Клуб Италия олий дивизионида сўнгги 11 мавсумда иштирок этди  2 20:10Суперлига. ОКМК – "Сўғдиёна" 4:3 (матнли трансляция)  12 20:06Суперлига. "Навбаҳор" — "Нефтчи" 0:0 (матнли трансляция)  52 20:00АПЛ. Якуний 10та ўйин бўлиб ўтмоқда, бугун чемпион номи аниқ бўлади (онлайн ҳисоб)  25 19:58Алексей Евстафеев "Дўстлик" бош мураббийи этиб тайинланди  3 19:34FourFourTwo талқинига кўра Европада ўйнаган энг яхши аргентиналик футболчи номи маълум  4 18:35Серия А. "Сассуоло" - "Кальяри" 0:2  0 18:24РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Спартак"га мағлуб бўлди, Раҳмоналиев 64 дақиқа ҳаракат қилди, Ашурматов эса...  0 17:52"Навбаҳор" — "Нефтчи". Таркиблар маълум  13 17:25А Серия. “Кальяри“ меҳмонда муҳим ғалабани қўлга киритиб, деярли А Серияда қолишни кафолатлади. Шомуродов 45 дақиқа ҳаракат қилди  12 16:58"Андижон" ўз уйида ўтган шиддатли баҳсда "Металлург" билан дуранг ўйнаган баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:54"Бавария" бошқа мураббийлардан рад жавобини олганига қарамай, Зидан вариантини кўриб чиқмайди  2 15:02Владимир Бубанья: "Андижон" мухлислари Осиёда энг зўрлари. Мухлислар олдида қарздормиз"  8 14:29"Сассуоло" — "Кальяри". Шомуродов асосий таркибдами?  9 14:05Суперлиганинг қолдирилган 4 та учрашуви сабаб июнь ойи тақвимида ўзгариш юз берди  0

Жеррард "Ливерпуль"нинг янги футболчилари топ-4га киришга ёрдам беради деб умид қилади Новости

Жеррард "Ливерпуль"нинг янги футболчилари топ-4га киришга ёрдам беради деб умид қилади

"Ливерпуль" сардори Стивен Жеррард клубга янги келиб қўшилган футболчилар жамоанинг бу мавсумда кучли тўртликка киришига ёрдам беришидан умидвор.
Мавсумлар оралиғидаги ушбу танаффусда "Энфилд"га Симон Миньоле, Коло Туре, Яго Аспас ва Луис Альберто каби футболчилар келиб қўшилди. Жеррард ушбу футболчилар "Ливерпуль"ни янада кучайтирди деб ҳисоблайди.

"Мавсум якунида кучли тўртликдан ўрин олиш, бизнинг мақсадимиз бўлмоғи лозим. Мен бу натижага жамоа билан кўп марта эришганман. Бизнинг ўрнимиз кучли тўртликда".

"Аспас бир неча сеҳрли хунарлари бор йигит экан. У жамоани кучайтириши аниқ. У жуда ёш бўлишига қарамай унинг иқтидорига ўзингиз гувоҳ бўласиз".

"Туре "Олимпиакос"га қарши ўйинда ҳимояда ишончли ҳаракат қилди. Миньоле эса дарвозамиз даҳлсизлигини таъминлади. Луис Альберто эса келажакни ўйлаб қилинган ҳарид. "Энфилд"да ўтказган ҳар дақиқаси унинг учун катта тажриба бўлади.

"Барча янги футболчилар жамоага яхши мослашиб кетишмоқда. Умид қиламанки яқин орада яна бир неча янги футболчилар жамоамизга қўшилади", дея футболчи сўзларидан Sky Sports иқтибос келтирмоқда.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика